Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uz:Что будет с общепитом после того, как начнут штрафовать за ИКПУ Нужно ли регистрировать контракт в ЕЭИСВО, если товар останется в Узбекистане План главбуха на ноябрь 2021 года Как признавать выручку – общие положения Для страховщиков снизят ставку налога на прибыль

Бизнесга ўқитиш учун кредитлар қандай ажратилади

25.06.2021

Читать на русском языке

Вазирлар Маҳкамаси 22.06.2021 йилдаги “Ёшлар ва хотин-қизларни касб-ҳунар ва тадбиркорликка ўқитиш дастурларини самарали амалга ошириш ҳамда уларнинг тадбиркорлик фаолияти учун микрокредитлар ажратиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 388-сон қарорни қабул қилди.

 

Президентнинг "Аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш тизимини такомиллаштириш ва тадбиркорликни ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2020 йил 13 октябрдаги ПҚ-4862-сон қарорига мувофиқ қуйидаги низомлар тасдиқланди:

  • ёшлар ва хотин-қизларни касб-ҳунар ҳамда тадбиркорликка ўқитиш дастурларида иштирок этувчи нодавлат таълим ташкилотларининг электрон реестрини шакллантириш, уларнинг ўқитишга сарфланган харажатларини компенсация қилиш тартиби тўғрисидаги низом;
  • тадбиркорлик ташаббусига эга жисмоний шахслар, шу жумладан, ёшлар ва хотин-қизларга микрокредитлар ажратиш тартиби тўғрисидаги низом;
  • ёшлар ва хотин-қизларни тадбиркорликка ўқитиш ва унга жалб қилиш лойиҳаларини амалга оширадиган ННТни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тартиби тўғрисидаги низом.

 

Ёшлар ва хотин-қизларни касб-ҳунар ва тадбиркорлик кўникмаларига ўқитишни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш учун:

  • Тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги ва Тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби томонидан белгиланган дастурлар ва талаблар асосида ташкил этилган ўқув курсларини тамомлаган ҳар бир битирувчи (ёшлар, хотин-қизлар) учун касб-ҳунар ва тадбиркорликка ўқитиш бўйича нодавлат таълим ташкилотларига сарфланган харажатларнинг 70%и, бироқ ҳар бир битирувчига 1 млн сўмдан ортиқ бўлмаган миқдорини давлат томонидан компенсация қилинади;
  • касб-ҳунар ва тадбиркорликка ўқитиш бўйича нодавлат таълим ташкилотлари курсларини муваффақиятли тамомлаб, уларнинг сертификатини олган шахсларга ўз бизнесини ташкил этиш учун имтиёзли микрокредитлар ажратилади;
  • ННТнинг кенг аҳоли қатламларини тадбиркорликка ўқитишдан иборат комплекс дастурларини амалга ошириш учун Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси ҳисобидан танлов асосида 5 йил муддатга, шу жумладан бир йиллик имтиёзли давр билан йиллик 4% ставкада қарз ажратилади.

 

ННТнинг тадбиркорликка ўқитиш ва уларга микромолиявий хизматлар кўрсатишдан иборат комплекс дастурларини амалга ошириш учун кредит тақдим этиш бўйича танлов 2021 йил 20 июлга қадар эълон қилинади ва 2021 йил 1 августга қадар ўтказилади.

 

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳузуридаги Тадбиркорликни ривожлантириш агентлигига қуйидагилар топширилди:

а) бир ой муддатда Касб-ҳунар ҳамда бизнесга ўқитиш дастурларида иштирок этувчи нодавлат таълим ташкилотларининг электрон реестрини ўзининг сайтига жойлаштириш;

б) 2021 йил 1 ноябрга қадар қуйидаги имкониятларга эга ахборот тизимининг ишга туширилишини таъминлаш:

  • реестрни шакллантириш ва юритиш;
  • тегишли идораларнинг дастурий таъминотлари билан интеграция қилган ҳолда, идоралараро электрон ҳамкорлик қилиш;
  • нодавлат таълим ташкилотлари ва мутасадди идоралар ўртасида ўқувчиларнинг давоматини реал вақт режимида мониторинг қилиш;
  • сертификатга эга бўлган битирувчилар тўғрисида маълумотлар олиш;
  • тадбиркорлик бўйича ўқув курсларини тамомлаб ва кейинчалик микрокредит олиб, фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектлари фаолиятини мониторинг қилиб бориш.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 23.06.2021 йилдан кучга кирди.

 
Лола Абдуазимова.