Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Как в налоговой отчетности применить ставку соцналога 1% - читать на buxgalter.uzКак посчитать НДС от разовых сборов рынка – читать на buxgalter.uzЧастные медорганизации получили льготу по ввозимым автомобилям – читать на buxgalter.uz«Уточненку» по НДС пока не принимают – читать на buxgalter.uz

БМТнинг қизил паспорти билан – 30 кунга визасиз

26.12.2019

Читать на русском языке

2020 йил 1 январдан бошлаб БМТнинг биометрик ҳужжатига (қизил рангли Laissez-Passer паспорти) эга бўлган чет эл фуқаролари учун Ўзбекистон ҳудудига кирган кундан эътиборан 30 кунлик муддатга визасиз режим жорий этилади. Президентнинг бу ҳақдаги Фармони 24 декабрь куни имзоланган.

 

Мовий рангли Laissez-Passer паспортига эга бўлганлар учун виза тартиб-таомиллари соддалаштирилади. Уларга Ўзбекистонга кириш визалари таклиф қилувчи томоннинг таклифнома хати асосида 2 иш куни ичида ТИВ томонидан расмийлаштирилади.

 

Ўзбекистонга ташриф буюраётган БМТнинг икки хил рангдаги паспортларига эга бўлганларнинг ёнида миллий паспорти (ҳаракатланиш ҳужжати) бўлиши лозим. Унинг амал қилиш муддати БМТнинг биометрик ҳужжатлари амал қилиш муддатидан кам бўлмаслиги керак.

 

Яқин кунларда давлатимиз БМТ имтиёзлари ва иммунитетлари тўғрисидаги конвенциясига (Нью-Йорк, 1946 йил 13 февраль) қўшилиши мақсадга мувофиқлиги ҳақидаги масала ҳал этилади.

 

Олег Заманов.