Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Если плательщик налога с оборота реализует имущество на сумму более 1 млрд сум. Какие статотчеты нужно сдать не позднее 18 и 26 мая Как новому ИП встать на учет в «Халк банке» Кто и как может вернуть часть уплаченного в бюджет НДС Как общепиту и экспортерам оформлять электронный акт закупки сельхозпродукции

Боботоғ ҳудудини ривожлантириш чора-тадбирлари белгиланди

23.02.2021

Читать на русском языке

Президентнинг 17.02.2021 йилдаги ПҚ-4995-сон қарори билан 2021–2023 йилларда Сурхондарё вилояти Узун тумани Боботоғ ҳудудини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш чора-тадбирлари дастури (кейинги ўринларда – Дастур) тасдиқланди.

 

Ушбу Дастурда қуйидагилар назарда тутилган:

  • қуйидагиларнинг прогноз кўрсаткичлари тасдиқланди:

а) қайта фойдаланишга киритиладиган қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер майдонларининг;

б) мевали боғ, узумзор ва тутзорлар майдонларини кенгайтириш, чорва моллари бош сонини кўпайтиришнинг;

  • Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер майдонларини қайта фойдаланишга киритиш ва ерларнинг сув таъминотини яхшилаш бўйича чора-тадбирлар дастури;
  • Саноат, хизмат кўрсатиш ва қишлоқ хўжалиги соҳаларида амалга ошириладиган инвестиция лойиҳаларининг манзилли рўйхати;
  • Ижтимоий, энергетика ва телекоммуникация объектларини қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш бўйича манзилли дастур.

 

2024 йил 1 январга қадар қуйидаги солиқлар 50%га камайтирилади:

  • янги ташкил қилинадиган тадбиркорлик субъектлари, шу жумладан кластер ташкилотлари учун:

а) ер солиғи;

б) мол-мулк солиғи;

в) фойда солиғи;

г) сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ;

д) кичик корхоналар айланмасидан олинадиган солиқ;

е) якка тартибдаги тадбиркорларнинг қатъий миқдордаги даромад солиғи;

  • жисмоний шахслар учун:

а) ер солиғи;

б) мол-мулк солиғи.

 

Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси томонидан лойиҳаларни молиявий қўллаб-қувватлаш мақсадида суммаси 10 млрд сўмдан, фоиз ставкаси МБ асосий ставкасининг 1,5 бараваридан ошмайдиган миллий валютадаги кредитлар учун асосий ставкадан ошадиган, лекин 5 фоиз пунктидан кўп бўлмаган қисми бўйича компенсация берилади.

 

Шунингдек ҳужжатда қуйидагилар назарда тутилган:

  • салоҳиятли тадбиркорларга қайта фойдаланишга киритиладиган қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер майдонларини бириктириб бериш ҳамда сабзавот-полизчилик, мевали боғ ва узумчилик, чорвачилик йўналишидаги кластерлар фаолиятини йўлга қўйиш;
  • туну-кун хизмат кўрсатувчи навбатчи ҳамширалик гуруҳини, шунингдек контейнер типидаги зооветеринария шохобчасини ташкил этиш;
  • 2021/2022 ўқув йилидан бошлаб келгуси уч ўқув йили давомида давлат грантлари бўйича квоталарни ошириш лимитлари доирасида Сурхондарё вилоятидаги педагогика ва тиббиёт йўналишларидаги олий таълим муассасаларига қўшимча махсус квоталар ажратилишини таъминлаш. Бунда, махсус квота бўйича ўқишга қабул қилинган ёшлар олий маълумотга эга бўлганидан сўнг, ўз ҳудудида камида 5 йил давомида меҳнат қилиши назарда тутилган;
  • Денов туманидаги «Нурли келажак», «Жийдабулоқ», «Боботоғ», «Пахлавон» ва «Дўғоб» маҳаллаларини Узун туманига ўтказиш ҳамда Узун ва Денов туманлари чегарасини ўзгартириш;
  • ДХХ чегара қўшинлари ҳарбий хизматчилари учун намунавий (кўп қаватли 30 хонадонли турар жой бинолари) лойиҳалар асосида хизмат уйларини қуриш.

 

Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси 2021-2022 йилларда Боботоғ давлат ўрмон хўжалигининг тоғ ва тоғолди ҳудудларида 1 400 гектар майдонда писта плантацияларини барпо этишга масъул этиб белгиланди.

 

Шунингдек ҳужжат билан Сурхондарё вилояти Узун тумани ҳокимлиги бошқарув аппаратининг намунавий тузилмаси тасдиқланди. Узун тумани ҳокимининг Боботоғ ҳудудини комплекс ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари лавозими жорий қилинди ва унинг асосий вазифаларини белгиланди.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 17.02.2021 йилдан кучга кирди.

 

Эльмира Сиразиева.


Курс валют

2025-05-05
  • USD:12915.07 (+0.00) сум
  • EUR:14659.90 (+0.00) сум
  • RUB:156.43 (+0.00) сум