Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
До 25 сентября надо сдать три отчета и уплатить налоги - читать на buxgalter.uzЧто еще нужно знать бухгалтеру при переходе на электронные счета-фактуры - читать на buxgalter.uzКого обследуют за III квартал - читать на buxgalter.uzЧто делать, если главбух уволился и не вернул ЭЦП - читать на buxgalter.uzКакие льготы есть по НДС при лизинге - читать на buxgalter.uzКак внедрение онлайн-ККМ и виртуальных касс повлияет на бухучет - читать на buxgalter.uz

Боғча болалари, мактаб ўқувчилари ва талабаларни табиатни қадрлашга ўргатадилар

29.05.2019

Читать на русском языке

Вазирлар Маҳкамасининг 27.05.2019 йилдаги 434-сон қарори билан Экологик таълимни ривожлантириш концепцияси тасдиқланди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги ўзининг Телеграм-каналида хабар берди.

  

Концепциянинг мақсади -  ёш авлодда экологик билим, онг ва маданиятни шакллантириш, экология соҳасидаги илм-фанни инновацион технологияларни жалб қилган ҳолда такомиллаштириш.

 

Ҳужжат билан мактабгача таълим муассасаларида “Эколог болажон” дастурини жорий этиш ва “Экологик йўлакчалар” ташкил этиш режалаштирилган. Шунингдек, “Она табиат” мавзусида очиқ ҳавода таништирув соатлари ўтказилади.

 

“Энг яхши экологик тоза мактаб”, “Энг яхши эколог ўқувчи” – мактабларда ўқув жараёни амалиётига кирадиган кўрик танловлар номи. Лицейлар ва коллежлар ўқувчилари учун эса “Экология билимдони” мусобақаси назарда тутилган.

 

Олий таълим муассасаларида ўқув жараёнидан ташқари ва талабалар турар жойларидаги таълимнинг шакли бўлиб “Эко-клублар” ҳисобланади.

 

2019 йил декабрга қадар экология ва атроф-муҳит муҳофазасига оид зарур материаллар ва бошқа маълумотлар беришга мўлжалланган “ekologiya.uz” сайтини ишга тушириш режалаштирилмоқда.