Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzМожет ли иностранное юрлицо торговать на местных маркетплейсах без регистрации в Узбекистане Что делать, если при выставлении ЭСФ возникает ошибка «Покупатель не является вашим клиентом» Как учесть передачу материалов по договору займа Как предприятиям оптовой и розничной торговли работать с маркированными прохладительными напитками

Боғдорчилик субсидиялар ва кредитлар бўйича кафиллик бериш билан қўллаб-қувватланади

26.03.2019

Читать на русском языке

Президентнинг 20.03.2019 йилдаги ПҚ–4246-сон қарори билан Ўзбекистонда боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини янада ривожлантириш чора-тадбирлари қабул қилинди.

 

Биринчидан, қишлоқ хўжалигини бошқариш тизимида янги органлар ташкил этилмоқда:

  • Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузурида – бошқарув ходимларининг чекланган сони 29 бирликдан иборат Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш агентлиги (бундан кейин – Агентлик). Унинг директори қишлоқ хўжалиги вазирининг тақдимномасига биноан Вазирлар Маҳкамаси томонидан лавозимга тайинланади. Директор мақоми бўйича вазир ўринбосарига тенглаштирилади, ходимларга эса Қишлоқ хўжалиги вазирлиги марказий аппарати ходимлари учун белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш, моддий рағбатлантириш ва ижтимоий ҳимоя шартлари татбиқ этилади. Академик М. Мирзаев номидаги боғдорчилик, узумчилик ва виночилик ИТИ Агентлик ихтиёрига ўтказилади;
  • Қорақалпоғистон Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, вилоятлар қишлоқ хўжалиги бошқармалари тузилмаларида – боғдорчилик ва иссиқхона хўжалиги бўлимлари;
  • туманлар (Қувасой ш.) қишлоқ хўжалиги бўлимлари тузилмаларида – боғдорчилик ва иссиқхона хўжалиги секторлари;
  • Агентлик қошида юридик шахс мақомига эга бўлмаган Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш жамғармаси (бундан кейин – Жамғарма).

 

Иккинчидан, томчилатиб ва ёмғирлатиб суғориш технологияларини жорий қилган янги ташкил этиладиган боғлар ва иссиқхона хўжаликларига Жамғарма маблағлари ҳисобидан қуйидагилар учун субсидия ажратиш назарда тутилмоқда:

  • 1 гектар экин майдонига юқорида кўрсатилган сув тежовчи суғориш технологияларини жорий этишга 6 млн сўмдан ошмайдиган миқдорда;
  • майдони 35 гектардан зиёд боғларда сув чиқариш учун бурғиланган қудуқни, шунингдек дарёлар, каналлар ва бошқа сув ҳавзаларидан сувни тортиш учун насос станциясини қуришга 120 млн сўмдан ошмайдиган миқдорда.

 

Учинчидан, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси кичик тадбиркорлик субъектларига интенсив боғлар ва иссиқхона хўжаликларини ташкил қилиш учун тижорат банклари кредитлари бўйича кредит суммасининг 50%игача, аммо 5 млрд сўмдан ошмайдиган миқдордаги маблағга кафиллик беради.

 

Тўртинчидан, 2019 йил 1 августга қадар мевали боғлар ва иссиқхона хўжаликлари ҳар бир фермер хўжалиги, қишлоқ хўжалиги корхонаси кесимида яроқсиз ва иқтисодий жиҳатдан самарасизларини аниқлаш нуқтаи назаридан хатловдан ўтказилади. Хатловдан ўтказилганидан сўнг янги интенсив боғлар ва иссиқхона хўжаликлари барпо этиш бўйича манзилли чора-тадбирлар дастурлари киритилади.

 

Бешинчидан, 1 сентябрга қадар боғ плантациялари ва иссиқхона хўжаликларининг ягона электрон реестри шакллантирилади. У ишлаб чиқарувчи, ер участкаси, боғларнинг ҳолати, навлар, барпо қилинган вақти ва бошқа кўрсаткичларни ўз ичига олади.

 

Олтинчидан, республикадаги боғдорчиликка ихтисослаштирилган туманларда «ишлаб чиқариш – тайёрлаш – сақлаш – қайта ишлаш – қадоқлаш (тара) – ташиш – ички ва ташқи бозорларга етказиб бериш» тамойили асосида занжир шакллантиришни назарда тутувчи мева савдо-логистика марказлари ташкил этилади. Шунингдек стратегик импортёр давлатлар ҳудудида улгуржи тақсимлаш марказлари қошида савдо корхоналари ташкил этилади. Икки ой муддатда тегишли таклифлар киритилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 21.03.2019 йилдан кучга кирди.

 

Ленара Хикматова.



 

kadrovik.uz

Курс валют

2024-04-23
  • USD:12711.00 (+0.00) сум
  • EUR:13538.49 (+0.00) сум
  • RUB:136.31 (+0.00) сум

Читайте в свежих номерах