Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzМожет ли иностранное юрлицо торговать на местных маркетплейсах без регистрации в Узбекистане Что делать, если при выставлении ЭСФ возникает ошибка «Покупатель не является вашим клиентом» Как учесть передачу материалов по договору займа Как предприятиям оптовой и розничной торговли работать с маркированными прохладительными напитками

Божхона божини пасайтириш ёки имтиёз олиш тўғрисида қаерга ёзилади

17.05.2019

Читать на русском языке

 

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Тариф ва нотариф тартибга солиш кенгаши тўғрисидаги низом тасдиқланди (кейинги ўринларда – Кенгаш; ВМнинг 15.05.2019 йилдаги 408-сон қарорига қаранг).

 

Эслатиб ўтамиз, Кенгаш 28.01.2019 йилдаги ПҚ-4135-сон қарорга асосан ташкил этилган, унда унинг намунавий таркиби белгиланган.

 

Бу коллегиал маслаҳат органи бўлиб, қуйидагилар унинг асосий вазифалари ҳисобланади:

  • божхона божлари ставкаларини белгилаш ва ташқи савдо фаолиятини амалга оширишда нотариф тартибга солиш чора-тадбирларини қўллаш бўйича халқаро тажрибани ўрганиш ҳамда таклифларни ишлаб чиқиш;
  • ички ва ташқи бозорларда юзага келаётган вазиятдан келиб чиқиб тариф ва нотариф тартибга солиш тизимини янада такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш, шунингдек, божхона тўловлари бўйича амалдаги имтиёзлар тизимига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича таклифларни шакллантиришда иштирок этиш;
  • ташки иқтисодий фаолиятнинг Товар номенклатураси ва товарларни таснифлаш қоидаларини такомиллаштириш бўйича таклифлар тайёрлаш.

 

Кенгаш фаолиятининг асосий шакли йиғилиш ҳисобланиб, у ички ва ташқи бозорларда юзага келадиган вазиятлар таъсирига жавоб бериш зарур бўлган ҳолларда, бироқ 6 ойда камида 1 марта ўтказилади.

 

Кенгаш котибияти томонидан товарларга белгиланган божхона божи ставкаларини оптималлаштириш,  божхона тўловлари бўйича имтиёзлар бериш ёки имтиёзларни бекор қилиш масалалари бўйича мурожаатлар белгиланган шаклда (ҳужжатга иловада келтирилган), тариф ва нотариф тартибга солишнинг бошқа масалалари бўйича мурожаатлар ихтиёрий шаклда қабул қилинади.

 

Мурожаатлар давлат тилида ва бошқа тилларда ёзма ёки электрон шаклда топширилиши мумкин. Улар тушган кундан бошлаб 15 кун ичида, агар уларни қўшимча ўрганиб чиқиш, қўшимча ҳужжатларни сўраш ёки Кенгаш аъзоларининг хулосасини тайёрлаш зарур бўлган тақдирда 1 ойгача бўлган муддатда кўриб чикилади. Қарор қабул қилинган кундан бошлаб 3 кун мобайнида манфаатдор субъектлар ва Кенгаш аъзоларини хабардор қиладилар.

 

Кенгаш қарори баённома шаклида расмийлаштирилади. Баённома раис ёки унинг ўринбосари ҳамда котиб томонидан имзоланади. У тегишли масалалар бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқиш учун асос бўлади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 16.05.2019 йилдан кучга кирди.

 

 

Олег Заманов.

 

kadrovik.uz

Курс валют

2024-04-23
  • USD:12711.00 (+0.00) сум
  • EUR:13538.49 (+0.00) сум
  • RUB:136.31 (+0.00) сум

Читайте в свежих номерах