Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Открытый диалог – 2025: какие меры зафиксированы в Указе Президента Что делать, если пришло уведомление налогового органа о начислении зарплаты ниже 1 МРОТ Как не нарушить правила маркировки Как определять себестоимость поступивших товарно-материальных запасов (ТМЗ)

Божхона органлари хизматлари тарифлари тасдиқланди

14.08.2025

Читать на русском языке

Иқтисодиёт ва молия вазирининг буйруғи билан (11.08.2025 й. АВ рўйхат рақами 3659)  божхона органлари томонидан жисмоний ва юридик шахсларга кўрсатиладиган пуллик хизматлар рўйхати ва тарифлари тасдиқланди.

 

Ҳужжат Президентнинг 25.03.2025 йилдаги "Давлат божхона хизмати органлари фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПФ-57-сон Фармонига мувофиқ ишлаб чиқилган.

 

Рўйхат 68 турдаги хизматларни қамраб олади, жумладан:

  • экспорт-импорт операциялари бўйича ахборот олиш (масалан, ташқи иқтисодий фаолият иштирокчилари ва божхона брокерлари томонидан мустақил равишда расмийлаштирилган божхона юк декларациялари тўғрисида ахборот олиш);
  • Божхона қўмитасининг ахборот тизимларига тўғридан-тўғри интеграция қилиш орқали бир йил давомида Ўзбекистоннинг ташқи савдо (импорт-экспорт) божхона статистикаси бўйича маълумотларни олиш (товарлар сонига қараб тариф);
  • кредит олиш учун тижорат банкига мурожаат қилган жисмоний шахслар тўғрисидаги маълумотларни тижорат банкига унинг сўровига асосан ахборот тизими орқали тақдим этиш;
  • Марказий божхона лабораторияси томонидан кўрсатиладиган хизматлар:

– кимёвий хоссалари асосида тўқимачилик матоларининг таркибини аниқлаш;

–  товарлар экспертизаси тури бўйича хизматлар ва бошқалар.

  • Божхона институти томонидан кўрсатиладиган хизматлар, хусусан:

–  "Ташқи иқтисодий фаолият" ва бошқа йўналишларда ўқиш истагини билдирган талабани ўқитиш ва турар жой билан таъминлаш;

  • Миллий кинология маркази (ит ва мушукларни клиник кўрикдан ўтказиш ва паспортлаштириш ва ҳ.к.).

 

Ҳужжат Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил ва ССП билан келишилган.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 12.08.2025 йилдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова