Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uz:Как изменялись матпомощь и НДФЛ в 2021 году Внимание! Успейте подать заявку на дистанционный экзамен ДипИФР до 22 октября 2021 года Как работать без функционала по отправке ЭСФ на импорт услуг и для комиссионеров Какие компенсационные выплаты включаются в доходы в виде оплаты труда Налоговые последствия импорта услуг: НДС

Божхона йиғимлари - сўмда

25.05.2021

Читать на русском языке

ДБҚ ва ИИВнинг қўшма қарори билан Божхона чегарасидан олиб ўтилаётган автотранспорт воситаларини божхона расмийлаштирувидан ўтказиш тартиби тўғрисида низомга тегишли ўзгартиришлар киритилди (рўйхат рақами 2156-4, 24.05.2021 й.).

 

Ҳужжат Вазирлар Маҳкамасининг 9.11.2020 йилдаги “Божхона йиғимлари ставкаларини тасдиқлаш тўғрисида”ги 700-сон қарорига мувофиқ қабул қилинган.

 

Биринчидан, божхона божлари ва солиқлардан тўлиқ озод этилган муддат ўтгандан сўнг хорижий автотранспорт воситасини бир календарь йил давомида тўқсон календарь кундан ортиқ муддатга вақтинчалик олиб кирганлик учун олиб чиқиб кетиш муддатининг ўтказиб юборилган ҳар куни учун транспорт воситасининг ҳар бир от кучидан БҲМнинг 0,7% миқдорида йиғимни тўлаш шарти билан йўл қўйилади (илгари - двигатель ҳажмининг ҳар куб сантиметридан - $0,01).

 

Иккинчидан, йиғим миллий валюта - сўмда тўланади. АҚШ долларида ҳисоб-китоблар тўғрисидаги хатбоши - чиқариб ташланди.

 

Учинчидан, Низомга 1-3-иловалар янги таҳрирда қабул қилинди. Бу - қуйидагиларни қайтариб олиб чиқиш тўғрисида мажбуриятнома:

  • автотранспорт воситасини;
  • юк тортгични;
  • тиркама ёки ярим тиркамани.

 

Бошқа ўзгартиришлар ҳам киритилган.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 24.05.2021 йилдан кучга кирди.

 

 

Наргиза Воҳидова.