Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак влияют курсовые разницы на прибыль от экспорта Как изменятся тарифы на свет и газ с 1 мая и с 1 июня 2024 года Как учитывать экспортные операции Как оформить дефекты основных средств

Божхонага тақдим қилинадиган ҳужжатлар рўйхати тасдиқланди

29.07.2015

Вазирлар Маҳкамасининг 20.07.2015 йилдаги 197-сон қарори билан экспорт-импорт операцияларини амалга оширишда давлат божхона хизмати органларига тақдим этиладиган ҳужжатлар Рўйхати тасдиқланди.


Қарор Президентнинг 15.05.2015 йилдаги ПФ-4725-сон Фармонини ижроси юзасидан ташқи иқтисодий фаолиятни амалга ошириш бўйича тартиботни соддалаштириш учун қабул қилинди.

 

 

________________________

 

! Энг муҳими ҳақида қисқача: Тадбиркорлик субъектлари томонидан ташқи иқтисодий фаолиятни амалга оширишда давлат божхона хизмати органлари томонидан Рўйхатда назарда тутилмаган, уларнинг ёки давлатнинг бошқа органлари ва давлат хизматлари кўрсатувчи бошқа ташкилотлар тасарруфидаги қўшимча ҳужжатларни талаб этиш тақиқланади.

________________________

 

Ҳужжатда товарларнинг электрон шаклдаги божхона расмийлаштируви Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 31 декабрдаги 376-сон қарори билан тасдиқланган Товарларнинг электрон шаклдаги божхона декларацияланиши тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ амалга оширилиши кўрсатилди. Ташқи иқтисодий фаолият қатнашчисининг хоҳиши бўйича барча зарур ҳужжатлар қоғозда тақдим этилиши мумкин.

 

Экспорт қилувчи мамлакатнинг экспорт божхона юк декларацияси тақдим этилган тақдирда Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб киришда импорт божхона божидан ва қўшилган қиймат солиғидан озод қилинадиган технологик асбоб-ускуналар рўйхатига (20.03.2013 йилдаги 2436-сон) киритилган товарларнинг божхонада расмийлаштируви давлат божхона хизмати органлари томонидан бир иш куни мобайнида амалга оширилади. Божхона декларацияси тақдим этилмаган тақдирда божхона расмийлаштируви умумий белгиланган тартибда амалга оширилади. Божхона расимйлаштирувининг умумбелгиланган тартиботи билан бизнинг “Экспорт-импорт операциялари” электрон маълумот тизимида танишиш мумкин. Мазкур маҳсулот нафақат божхона тўловлари тўғрисида кенг ахборот (ҳисоб-китоблар намуналари ва бухгалтерия ҳисобида акс эттириш билан)ни, балки экспорт-импорт операцияларида фойдаланиладиган ҳужжатларни тузиш бўйича тавсияларни ҳам тақдим этади.

 

Товарларнинг, шу жумладан электрон шаклдаги божхона расмийлаштируви хизмат кўрсатувчи банклар (ғазначиликлар) томонидан тақдим этиладиган Давлат божхона қўмитасининг Ягона автоматлаштирилган ахборот тизимида тўловчининг шахсий ҳисоб рақами бўйича божхона тўловлари тўланганлиги тўғрисидаги маълумотлар мавжуд бўлган тақдирда амалга оширилади (божхона тўловларини тўлаш кечиктирилиши ёки бўлиб-бўлиб тўлашга рухсат берилиши ҳоллари бундан мустасно). Кўрсатилган тизимда рухсат берувчи тусдаги тегишли ҳужжат мавжуд бўлмаган тақдирда божхона хизмати расмийлаштирувни рад этиш ҳуқуқига эгадир.

 

«Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида янги» шарҳини эксперт-юристимиз

Елена ЕРМОХИНА тайёрлади.