Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Какие иностранные компании должны платить налог в Узбекистане - читать buxgalter.uzКак защититься от налоговых доначислений с помощью ценовой политики - читать на buxgalter.uzДильшод СУЛТАНОВ отвечает: зачет НДС по автотранспорту - читать на buxgalter.uzОтчет по НДС за январь: ошибка в форме исправлена! - читать на buxgalter.uzКак подстроить систему ЭСФ под себя - читать на buxgalter.uzДильшод СУЛТАНОВ отвечает: целевые льготы по НДС - читать на buxgalter.uz

Бола туғилганда бериладиган нафақа ва олимларга устама ҳақ МҲЭКМга қайта ҳисобланди

20.12.2019

Читать на русском языке

 

ЭКИҲ бекор қилинганлиги муносабати билан қонун ҳужжатларига ўзгартиришлар киритиш давом этмоқда (14.12.2019 йилдаги ПФ-5894-сон Фармонга қаранг).

 

Эслатиб ўтамиз, декабрь ойининг бошларида 50 дан ортиқ қонунларга тегишли тузатишлар киритилган эди. Ҳозир Президентнинг 90 та қарорига (фармонлар ва қарорлар) тузатиш киритилмоқда.   

 

Натижада қандай коэффициентлар ўзгартирилганини кўриб чиқамиз (МҲЭКМ 634 880 сўмни ташкил этади):

 

а) 1994 йил 1 сентябрдан бошлаб тўланаётган бола туғилганда бир йўла бериладиган нафақалар – 70,3% МҲЭКМ (илгари – 2 ЭКИҲ);

 

б) 2018 йил 1 январдан бошлаб ҳар ойда тўланадиган гонорарлар:

  • Фанлар академиясининг ҳақиқий аъзолари ҳамда собиқ Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги фанлари академиясининг ҳақиқий аъзоларига – 4,22 МҲЭКМ (илгари – 12 ЭКИҲ);
  • собиқ Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги фанлари академиясининг мухбир аъзоларига – 2,81 МҲЭКМ (илгари – 8 ЭКИҲ);

 

в) иш ҳақи ва унга тенглаштириладиган тўловлар нақд пулда тўланиши учун моддий-масъул шахс (кассир) функциясини амалда бажаришда умумтаълим мактабларининг маъмурий-хўжалик қисми бўйича директор ўринбосари ёки хўжалик мудирининг лавозим маошига ҳар ойлик қўшимча тўловлар – МҲЭКМнинг 35,2%и (илгари – 1 ЭКИҲ); 

 

г) 2008 йил 1 сентябрдан ўрта махсус, касб-ҳунар таълим муассасалари ўқитувчиларига қуйидагилар учун тўланаётган оширилган қўшимча тўловлар:

  • гуруҳга раҳбарлик қилиш – МҲЭКМнинг 35,2%и (илгари – ЭКИҲнинг 100%и);
  • ёзма ишларни текшириш – МҲЭКМнинг ўртача 17,6%и (илгари – ЭКИҲнинг 50%и);
  • ўқув ва лаборатория хоналарига мудирлик қилиш – МҲЭКМнинг 17,6%и (илгари – ЭКИҲнинг 50%и).

 

д) информатика хонасига мудирлик қилган умумтаълим мактабларининг ўқитувчиларига устама ҳақ – МҲЭКМнинг 17,6%и (илгари – ЭКИҲнинг 50%и);

 

е) 2018 йил 1 январдан Ўзбекистон Бадиий академиясининг ҳақиқий аъзоларига тўланаётган, ЖШДС солинмайдиган ҳар ойлик гонорарлар – 1,41 МҲЭКМ (илгари – 4 ЭКИҲ);

 

ж) 2018 йил 1 апрелдан Геология давлат қўмитаси ходимларининг иш ҳақига туман (ҳудудий) коэффициентларни ҳисоблаш учун белгиланган чекланган сумма – 2,11 МҲЭКМ (илгари – 6 ЭКИҲ);

 

з) давлат органларининг раҳбарлари ва ходимларига давлат хизматларини самарали жорий этганлиги учун чорак якунлари бўйича мукофотлар – 3,52 МҲЭКМ (илгари – 10 ЭКИҲ);

 

и) 2019 йил 1 майдан суд бошқарувчиларига ҳар бир якунланган тугатиш иши юритуви учун тўланадиган мукофотлар – 7,03 МҲЭКМ (илгари – 20 ЭКИҲ).

 

Шунингдек 2019 йил 1 январдан прокуратура органлари ходимлари, Марказий сайлов комиссияси аъзолари ва Котибият ходимлари учун белгиланган меҳнат ҳақининг янги разрядлари, шунингдек 2018 йил 1 январдан жорий этилган муаллифлик ҳақи бўйича минимал ставкалар тасдиқланди.   

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 14.12.2019 йилдан кучга кирди.

 

Олег Заманов.