Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Минфин разъяснил, что делать с «карантинной» амортизацией – читать на buxgalter.uzЛетние заботы о сотрудниках – с точки зрения НК – читать на buxgalter.uz5 основных ошибок в применении льготы за обучение в вузе – читать на buxgalter.uzКак закрыть II квартал в период «удаленки» без ошибок – читать на buxgalter.uzКомандировочные расходы: вычет или невычет – читать на buxgalter.uzЧто поменялось с переводом налогоплательщиков в ГНУ – читать на buxgalter.uz

Болалар адабиёти чиқаришни хоҳловчилар учун - имтиёз

28.06.2019

Читать на русском языке

ОАВ ва матбаа корхоналарини давлат рўйхатидан ўтказиш, шунингдек, ноширлик фаолиятини лицензиялаш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг янги  регламентлари ишлаб чиқилади. Бу Президентнинг 27.06.2019 йилдаги қарорида назарда тутилган.

 

Тегишли ҳужжатларнинг лойиҳалари Адлия вазирлиги томонидан Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, шунингдек манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда 2019 йил 1 сентябрга қадар ишлаб чиқилади ва Вазирлар Маҳкамасига киритилади.  

 

2019 йил 1 октябрдан эътиборан шундай тартиб ўрнатиладики, унга мувофиқ болалар адабиётлари, шунингдек, ногиронлиги бўлган шахслар учун мўлжалланган маҳсулотлар чоп этишга ихтисослашган нашриётлар ноширлик фаолиятини амалга оширишга лицензия берганлик учун давлат божи тўлашдан озод қилинади.

 

Олег Гаевой.