Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак правильно составить отчет комиссионера План главбуха на май 2024 года Часто допускаемые ошибки при составлении исков Перечни видов деятельности, для которых требуются лицензия, разрешение или уведомление

Болалар боғчалари тарбияланувчилари ва ходимлари қатъий ҳисобга олинади

03.10.2018

Читать на русском языке


2019 йил 1 январдан бошлаб болалар боғчалари тарбияланувчиларига жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами берилади, шунингдек нодавлат мактабгача таълим муассасаларини лицензиялашга қўйиладиган талаблар қатъийлаштирилади. Президентнинг ЎзАда эълон қилинган «Мактабгача таълим тизимини бошқаришни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорида ана шулар назарда тутилган.   

 

«UZINFOCOM» давлат ахборот тизимларини яратиш ва қўллаб-қувватлаш бўйича ягона интегратор» МЧЖ ҳамда Адлия вазирлиги қошидаги Давлат хизматлари агентлиги Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат персоналлаштириш маркази билан биргаликда 2019 йил 1 январгача:  

 

  • болани давлат мактабгача таълим муассасасига қабул қилиш бўйича давлат хизматидан фойдаланганда;
  • мактабгача таълим муассасаларида таълим олаётган болалар учун жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақамини бериш бўйича хизматни жорий этади.

 

Шунингдек 2019 йил 1 январдан бошлаб мактабгача таълим муассасаси, унинг тарбияланувчилари, педагоглари ва таълим-тарбия жараёни тўғрисидаги ишончли ахборотни Мактабгача таълимни бошқаришнинг ахборот тизимига киритиш мактабгача таълим билан боғлиқ йўналиш бўйича фаолиятга лицензия бериш учун мажбурий лицензиявий талаб ва шарт ҳисобланади. Ушбу ахборотнинг тизимда йўқлиги лицензияни тўхтатиш ёки бекор қилиш учун асос бўлади.

 

Эслатиб ўтамиз, мактабгача таълим Амалга оширилиши учун лицензиялар талаб қилинадиган фаолият турларининг рўйхатига (Олий Мажлиснинг 12.05.2011 йилдаги 222-II-сон қарорига илова) киритилади, ушбу соҳадаги фаолият бўйича махсус рухсатнома бериш эса Нодавлат таълим хизматлари кўрсатиш соҳасидаги фаолиятни лицензиялаш тартиби тўғрисида низом (ВМнинг 27.03.2018 йилдаги 241-сон қарорига илова) билан тартибга солинади.

 

 

Олег Гаевой.

 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_

kadrovik.uz

Курс валют

2024-04-26
  • USD:12640.21 (+0.00) сум
  • EUR:13559.15 (+0.00) сум
  • RUB:137.02 (+0.00) сум

Читайте в свежих номерах