Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzЗадержали выплаты работнику – как рассчитать проценты за задержку выплат Как трактовать компенсацию за задержку выплаты дохода работнику Не пропустите сроки регистрации чеков онлайн-ККТ за апрель для зачета НДС по ним Как предприятию продать квартиру физическому лицу Как предприятию продать квартиру физическому лицу

Болалар боғчаларининг фаолияти ўрганилиб, мақбуллаштирилади

15.05.2019

Читать на русском языке

Вазирлар Маҳкамасининг 14.05.2019 йилдаги «Мактабгача таълим ташкилотлари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 391-сон қарори шунга йўналтирилган.

 

Соҳа вазирлик ва идораларига давлат ихтисослаштирилган мактабгача таълим ташкилотлари фаолиятини ўрганиш ва уни мақбуллаштириш бўйича таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритиш вазифаси топширилди. 

 

Умумий типдаги давлат мактабгача таълим ташкилотларининг, кўп тармоқли ихтисослаштирилган мактабгача таълим ташкилотларининг ва қўшма типдаги мактабгача таълим ташкилотларининг намунавий штат бирликлари қайта кўриб чиқилади.

 

Шунингдек Нодавлат таълим хизматларини кўрсатиш соҳасидаги фаолиятни лицензиялаш тўғрисидаги низом қайта кўриб чиқилади.

 

2019 йил 1майдан бошлаб давлат кўп тармоқли ихтисослаштирилган мактабгача таълим ташкилотлари раҳбарларининг, педагог ва тиббиёт ходимларининг лавозим маошлари ва базавий тариф ставкаларига 100 фоиз миқдорида қўшимча ҳақ тўланади. 2019 йил 1 сентябрдан бошлаб ушбу ташкилотлар тарбиячилари ёрдамчилари, қўшма типдаги давлат мактабгача таълим ташкилотларидаги ўсишида жисмоний ёки руҳий нуқсонлар бўлган болаларга мўлжалланган гуруҳларда ишлайдиган тарбиячилар, педагог ва тиббиёт ходимлари ёрдамчиларининг лавозим маошлари ва базавий тариф ставкаларига худди шундай миқдорда қўшимча ҳақ тўлана бошлайди.   

 

Ҳужжат билан қуйидагилар тасдиқланган:

  • Умумий типдаги давлат ва нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари тўғрисидаги низом;
  • Мактабгача таълим ташкилотларидаги қисқа муддатли гуруҳлар тўғрисидаги низом;
  • Кўп тармоқли ихтисослаштирилган мактабгача таълим ташкилотлари ва қўшма типдаги мактабгача таълим ташкилотлари тўғрисидаги низом;
  • Болаларни кўп тармоқли ихтисослаштирилган мактабгача таълим ташкилотларига ва қўшма типдаги мактабгача таълим ташкилотларига йўллаш бўйича тиббий-психологик-педагогик комиссия тўғрисидаги низом.

 

Ҳужжатларда ушбу ташкилотларнинг мақсад ва вазифалари, уларни ташкил этиш, қайта ташкил этиш, тугатиш тартиби, ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва жавобгарлиги, болаларни қабул қилиш ва ундан чиқариш, молиялаштириш ва бошқалар қайд этилган.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 14.05.2019 йилдан кучга кирди.

 

Константин Мосин.

 

kadrovik.uz

Курс валют

2024-04-25
  • USD:12689.97 (+0.00) сум
  • EUR:13557.96 (+0.00) сум
  • RUB:137.20 (+0.00) сум

Читайте в свежих номерах