Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzПроект постановления: как борьба с теневой экономикой может способствовать ее росту Увеличились минимальные размеры пенсий и пособий Что изменится с внедрением МСФО (IFRS) 18 Как учитывать реализацию гостиничных услуг Какие признаки трудовых отношений не должны содержаться в гражданско-правовых договорах

Болалар боғчаси: унда нималар бўлиши керак

27.03.2018

 

Мактабгача таълим муассасаларини ўйинлар, ўйинчоқлар, мебель, жиҳозлар ва бошқа техник воситалар билан жиҳозлаш меъёрлари тасдиқланди (17.03.2018 йилда 2986-сон билан рўйхатдан ўтказилган).

 

Қуйидагилар учун жиҳозлаш меъёрлари белгиланган: 

  • мактабгача таълим муассасалари (кейинги ўринларда – МТМ) гуруҳлари, шу жумладан саломатлигида нуқсони бўлган (ақли заиф ва оғир нутқ нуқсони бўлган, таянч-ҳаракат аъзоларида нуқсони бўлган, кар ва заиф эшитувчи, кўзи ожиз ва заиф кўрувчи) болалар учун махсус гуруҳлар; 
  • ёрдамчи хоналар (мусиқа зали, жисмоний тарбия зали, маъмурий-методик хоналар, кир ювиш хонаси, ёнғин хавфсизлиги бурчаги, хўжалик ва бино ишчилари учун жиҳозлар, тиббий хизмат кўрсатиш хоналари, ошхона, омборхона);
  • МТМ ҳудуди ва ташқи ўйин майдончалари;
  • болалар учун санитария-гигиеник воситалар.

 

Илгари амал қилган меъёрлар бекор қилинди. Улар билан солиштирганда, мисол учун, мажбурий ўйин тўпламлари рўйхати сезиларли даражада кенгайди: «Ателье», «Банк», «Почта», «Супермаркет», «Ферма» ва б. Спорт анжомлари ҳам кўпаяди. Болалар велосипед ва самокатларда учишлари, гантеллардан фойдаланишлари, «балиқ ови», «валиология» (одам танаси билан танишиш бўйича пазллар, куб ва макетлар) ва бошқа ўйинларни ўйнашлари мумкин.    

 

Эътибор беринг! МТМ гуруҳларини жиҳозлаш меъёрлари турли ёшдаги болалар гуруҳлари кесимида, шу жумладан 2 ёшдан 3 ёшгача бўлган болалар учун белгиланган (махсус гуруҳлар бундан мустасно). Давлат тасарруфидаги болалар боғчаларига болалар 3 ёшдан қабул қилинади, нодавлат боғчаларда эса болаларни қабул қилиш ёши уларнинг уставларида белгиланади. 17.03.2018 йилда 2986-сон билан рўйхатдан ўтказилган ҳужжатда меъёрлар фақат муайян тоифадаги МТМга (масалан, давлат тасарруфидаги – таҳр.) нисбатан амал қилиши кўрсатилмаган. Бинобарин, тасдиқланган нормативлар ҳам давлат, ҳам хусусий МТМ учун мажбурий.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида расман эълон қилинган ва 18.03.2018 йилдан кучга кирди.

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни, шарҳлар ва у билан боғлиқ бошқа қонун ҳужжатларига ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.

 

Ленара Хикматова.

 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_