Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uz:Минфин подтвердил, что все крупные налогоплательщики переходят на МСФОКак поступить с переплатой по налогу на прибыль ГНК позволит некоторым контрагентам «обнальных контор» рассчитаться с задолженностью по НДС в рассрочку ГНК разъяснил, как рассчитать НДС при реализации госимущества

Болалар ёнғин хавфсизлигига ўқитилади

20.09.2017

 

Вазирлар Маҳкамасининг 2.09.2017 йилдаги 688-сон “Ёнғинлар профилактикаси кунларини ўтказиш ва ёнғин хавфсизлиги чораларини кучайтириш тўғрисида”ги қарори эълон қилинди.

 

Эслатиб ўтамиз, Президентнинг 23.05.2017 йилдаги ПҚ-2992-сон қарори билан ҳафтанинг ҳар чоршанба куни "Ёнғинлар профилактикаси куни" деб эълон қилинган, Қорақалпоғистон Вазирлар Кенгаши ва ҳокимликлар ҳузурида ёнғин хавфсизлиги бўйича комиссиялар ташкил этилган, ИИВ Давлат ёнғин хавфсизлиги хизматига ёнғинлар профилактикаси кунларини ташкил этиш ва ўтказиш бўйича вазифалар юкланган.

 

Ҳужжат ёнғинга қарши хавфсизлик соҳасида профилактика ва назорат тадбирларини ўтказиш бўйича ижро этувчи ҳокимият органлари, давлат ва бошқарув ҳокимияти органлари, бошқа ташкилот раҳбарларига топшириқларни ўз ичига олади.

 

Бундан ташқари, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, ХТВ ИИВ билан биргаликда таълим муассасаларида мажбурий фан сифатида жорий этиш учун ёнғин хавфсизлиги чораларини қўллаш бўйича амалий кўникмаларни шакллантириш ва ўргатиш бўйича махсус дастурларни 2 ой муддатда ишлаб чиқишлари ҳамда тасдиқлашлари керак.

 

Умумий ўрта, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида ташкил этиладиган ёш ўт ўчирувчилар дружиналари билан ишлаш учун жамоат йўриқчилари тайёрланади. Уларнинг вазифаси  болаларни ёнғин хавфсизлиги чораларини қўллашга ўқитиш, уларга касб танлашга кўмаклашиш, ёнғинга қарши тарғибот ишларини мунтазам ўтказиш ва шу кабилардан иборат.

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.  

 

Олег Заманов, 

 экспертимиз.