Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzМожет ли иностранное юрлицо торговать на местных маркетплейсах без регистрации в Узбекистане Что делать, если при выставлении ЭСФ возникает ошибка «Покупатель не является вашим клиентом» Как учесть передачу материалов по договору займа Как предприятиям оптовой и розничной торговли работать с маркированными прохладительными напитками

Болалар орасида ЙҲҚ тарғиботи қандай амалга оширилади

27.04.2022

Читать на русском языке

Вазирлар Маҳкамасининг 26.04.2022 йилдаги “Таълим муассасаларида йўл ҳаракати қоидалари тарғиботини кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 212-сон қарори қабул қилинди.

 

Ҳужжат Президентнинг “Автомобиль йўлларида инсон хавфсизлигини ишончли таъминлаш ва ўлим ҳолатларини кескин камайтириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2022 йил 4 апрелдаги ПҚ-190-сон қарорига мувофиқ ишлаб чиқилган.

 

Хусусан, ўқувчилар орасида йўл ҳаракати қоидалари тарғиботи кучайтирилади, у қуйидагиларни назарда тутади:

  • “Йўл ҳаракати интизоми болаликдан бошланади” шиори остида мактабгача таълим ташкилотлари тарбияланувчилари ва мактаб ўқувчиларига йўлларда, чорраҳаларда ва пиёдалар ўтиш жойларида ҳаракатланиш асосларини амалий-кўргазмали тарзда ўргатиш, шунингдек болалар онгида йўл ҳаракати қоидаларига қатъий риоя қилиш ҳиссини шакллантириш;
  • мактабларда “ҳаракат хавфсизлиги синфхоналари”ни, маҳаллаларда  “йўл ҳаракатини ўрганиш майдончалари”ни ташкил этиш.

 

Амалдаги штат бирликлари доирасида Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг ҳудудий бошқармаларида умумий ўрта ва ўрта махсус таълим муассасалари билан ҳамкорликда хизмат олиб борадиган катта инспектори лавозими жорий этилади.

 

Ҳужжат билан умумий ўрта ва ўрта махсус таълим муассасаларида кўнгилли ёшлар иштирокида “Йўл ҳаракати қоидалари ёш тарғиботчиси” клубини ва “Яшил чироқ” мусобақасини ташкил этиш назарда тутилмоқда.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 26.04.2022 йилдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова.


kadrovik.uz

Курс валют

2024-04-23
  • USD:12711.00 (+0.00) сум
  • EUR:13538.49 (+0.00) сум
  • RUB:136.31 (+0.00) сум

Читайте в свежих номерах