Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzЗадержали выплаты работнику – как рассчитать проценты за задержку выплат Как трактовать компенсацию за задержку выплаты дохода работнику Не пропустите сроки регистрации чеков онлайн-ККТ за апрель для зачета НДС по ним Как предприятию продать квартиру физическому лицу

Болалар учун инновацион лаборатория вазифаларига нима киради

02.07.2021

Читать на русском языке

Вазирлар Маҳкамасининг 30.06.2021 йилдаги “Илк ва мактабгача ёшдаги болаларни ривожлантириш учун инновацион тадқиқот лабораториясини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 406-сон қарори қабул қилинди.

 

Президентнинг "Таълим-тарбия тизимини янада такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2020 йил 6 ноябрдаги ПҚ-4884-сон қарорига мувофиқ Илк ва мактабгача ёшдаги болаларни ривожлантириш учун инновацион тадқиқот лабораторияси ташкил этилди.

 

Лаборатория Мактабгача таълим ташкилотлари директорлари ва мутахассисларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти  тузилмасида фаолият кўрсатади ва юридик шахс мақомига эга эмас.

 

Қарор билан лабораториянинг вазифалари белгиланди:

  • илк ва мактабгача ёшдаги болаларни жисмоний ривожлантириш жараёнига илғор хорижий тажриба ва инновацион таълим методларини қўллашга оид экспериментлар ўтказиш ва улардан самарали фойдаланиш бўйича илмий-инновацион тавсияларни ишлаб чиқиш;
  • илк ва мактабгача ёшдаги болаларнинг ривожланиш даражасини ўрганиш, таҳлил қилиш, уларнинг ривожланишидаги муаммоларни аниқлаш ва уларнинг ечими юзасидан илмий тадқиқотлар ўтказиш, шунингдек, маслаҳат хизматларини кўрсатиш;
  • педагог ва ота-оналар учун болаларни эрта ривожлантириш ҳамда уларнинг ривожланишидаги бузилишларни коррекция қилиш ва олдини олиш бўйича илмий тадқиқотларга асосланган амалий тавсияларни ишлаб чиқиш.

 

Лабораторияни молиялаштириш харажатлари Давлат бюджетидан Мактабгача таълим ташкилотлари директорлари ва мутахассисларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти учун ажратилган харажатлар доирасида амалга оширилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 30.06.2021 йилдан кучга кирди.

 
Лола Абдуазимова.


kadrovik.uz

Курс валют

2024-04-24
  • USD:12705.00 (+0.00) сум
  • EUR:13543.53 (+0.00) сум
  • RUB:136.11 (+0.00) сум

Читайте в свежих номерах