Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак скорректировать зачет НДС на основании статьи 270 Налогового кодекса Как сформировать прочие затраты производственного характера Как разработать график документооборота по экспортной сделке

Болаларни мактабга мажбурий тайёрлаш жорий этилмоқда

12.12.2018

Читать на русском языке

2018–2019 ўқув йилидан бошлаб Қорақалпоғистон Республикаси, Фарғона вилояти ва пойтахтимизнинг айрим туманларида болаларни бошланғич таълимга мажбурий бепул бир йиллик тайёрлашни жорий этиш тажриба лойиҳаси амалга оширилади. Лойиҳани амалга ошириш учун жами 494 та гуруҳ ташкил этилди (ВМнинг 8.12.2018 йилдаги 999-сон қарори).  

 

Тажриба гуруҳлари мактабгача таълим муассасаларига бормайдиган болаларга мактабгача таълим ва тарбия олишда ёрдам бериш, бунинг учун зарур шарт-шароитлар яратиш мақсадида ташкил этилади. Гуруҳлар давлат ва нодавлат мактабгача таълим муассасалари, мактабгача таълим соҳасида нодавлат таълим хизматлари кўрсатувчи юридик шахсларнинг негизида очилади.

 

Тажриба гуруҳларида болаларнинг бўлиши вақти 3–4 соатни ташкил этади, бир ёки икки сменада таълим-тарбия жараёни ташкил этилади. Битта гуруҳдаги болалар сони 30 нафардан ошмаслиги керак.

 

Тажриба гуруҳлари мактабгача таълимга қўйиладиган давлат томонидан белгиланган талабларга мувофиқ болаларни тарбиялайди, ўқитади ва мактабга тайёрлайди. Бунда болаларнинг ўзига хос хусусиятлари албатта ҳисобга олинади.

 

Тажриба гуруҳларига жорий йилнинг 1 сентябрь кунида 5 ёшу 6 ойлик бўлган, мактабгача таълим муассасаларига бормаётган болалар қабул қилинади. Қабул Мактабгача таълим вазирлигининг ҳудудий бўлимлари томонидан тузиладиган рўйхатлар асосида амалга оширилади ва аниқ мактабгача таълим муассасаси раҳбарининг буйруғи асосида расмийлаштирилади. 

 

Белгиланишича, мажбурий тайёрлов гуруҳлари учун 2018–2019 ўқув йили 2018 йил 10 декабрдан бошланади ва 2019 йил 10 августда тамомланади. 

 

Бошланғич таълимга мажбурий йиллик тайёргарликдан ўтган болаларга бошланғич таълимга мажбурий бир йиллик тайёргарликдан ўтганлик тўғрисида давлат намунасидаги сертификат берилади.

 

2019 йил 1 сентябргача тажриба лойиҳасининг якунлари чиқарилади. Ушбу материаллар асосида болаларни бошланғич таълимга мажбурий бир йиллик бепул тайёрлаш ягона тизимини жорий этиш тўғрисидаги таклифлар ишлаб чиқилади. 

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 10.12.2018 йилдан кучга кирди.

 

Олег Гаевой.



 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_