Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uz:Нужна ли доверенность по «корпоративке» Как изменить систему налогообложения индивидуальному предпринимателю Можно ли не распределять прибыль ООО (дивиденды)? Как применить льготу по растительному маслу Отменена льгота по отсрочке уплаты ЕНП микрофирмами и МП

Бош вазир ўринбосарининг лавозим мажбуриятлари ўзгартирилди

12.01.2021

Читать на русском языке

Ташқи иқтисодий фаолият соҳасида институционал ислоҳотларни амалга ошириш доирасида Вазирлар Маҳкамасининг 31.12.2020 йилдаги 822-сон қарори билан Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг инвестициялар ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари бўйича ўринбосарининг лавозим мажбуриятларига ўзгартиришлар киритилди.

 

Ўзгартиришлар асосан Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг инвестициялар ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари бўйича ўринбосарининг фаолияти инвестиция, экспортни қўллаб-қувватлаш ва ташқи иқтисодий фаолиятни амалга ошириш, республикада қулай инвестиция муҳитини сақлаш, эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналарини ривожлантириш, экспортни давлат томонидан қўллаб-қувватлашни ташкил этиш, иқтисодиётнинг реал сектори маҳсулотларининг экспорт ҳажмлари ҳамда географиясини кенгайтириш, ҳудудларнинг экспорт салоҳиятини ошириш ва логистика билан боғлиқ масалаларни ҳал этишга йўналтирилган.

 

Бунда аввал унинг бевосита жавобгарлигига киритилган давлат активларини бошқариш, монополияга қарши сиёсатни ривожлантириш, мева-сабзавот маҳсулотларини етиштириш ва экспорт қилишни мувофиқлаштириш соҳасига боғлиқ масалалар қайта тақсимланди.

 

Янги ваколатлар доирасида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 18.08.2020 йилдаги «Республикада экспорт ва инвестиция салоҳиятини янада ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-6042-сон Фармонига асосан ташкил этилган Экспорт ва инвестицияларни ривожлантириш масалалари бўйича Ҳукумат комиссиясининг фаолиятига раҳбарлик қилиш Бош вазир ўринбосари зиммасига юклатилади. Ушбу Фармонга асосан экспорт салоҳиятини янада кенгайтириш, инвестиция дастурларига киритилган лойиҳалар, халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат молия ташкилотлари иштирокидаги инвестиция лойиҳалари ҳамда олий даражадаги ташрифлар давомида имзоланган ҳужжатларни амалга ошириш бўйича «йўл хариталари»га киритилган тадбирларнинг ижросини ўз вақтида ва сифатли таъминлаш, илм-фан ва инновация ютуқларини кенг жорий этган ҳолда ҳудудларда «саноат кластерлари»ни ташкил этиш таъминланади.

 

Бундан ташқари, Бош вазирнинг инвестициялар ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари бўйича ўринбосари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 18.08.2020 йилдаги «Республикада экспорт ва инвестиция салоҳиятини янада ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-6042-сон Фармонига мувофиқ ташкил этилган Инвестиция лойиҳаларининг амалга оширилиши ва ташқи савдони мониторинг қилиш инспекцияси бошлиғи ва мутахассисларининг функционал вазифаларини тақсимлаши лозим.

 

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг инвестициялар ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари бўйича ўринбосари зиммасига қуйидагиларни амалга ошириш юзасидан масъулият юклатилади:

  • иқтисодиётнинг реал секторида экспорт салоҳиятини ривожлантириш бўйича таклифлар, лойиҳалар ва дастурларнинг ҳар томонлама таҳлил этилиши ҳамда экспертизадан ўтказилишини таъминлаш, қайд этилган лойиҳалар ва дастурларнинг амалга оширилишини мувофиқлаштириш, бажарилишини мониторинг қилиш, шунингдек тасдиқланган параметрларга сўзсиз эришиш юзасидан таклифлар ва тадбирлар ишлаб чиқиш;
  • жаҳон ва минтақавий мева-сабзавот маҳсулотлари бозорларининг конъюнктураси чуқур ўрганилишини мувофиқлаштириш, шу асосда республика ҳудудларида янги узилган ва қайта ишланган мева-сабзавот маҳсулотларини етиштириш ҳамда экспорт қилишни жадал ривожлантириш стратегияси ишлаб чиқилиши ва амалга оширилишини ташкил этиш;
  • манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда мева-сабзавот маҳсулотлари, картошка, полиз экинлари, узумни экспорт қилиш бўйича ўрта ва узоқ муддатли прогнозлари, мева-сабзавотчиликка ихтисослаштирилган туманларнинг экспорт салоҳиятини ошириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;
  • юқори қўшилган қийматли тайёр маҳсулотлар улушини янада кўпайтириш, ташқи бозорларда рақобатбардош янги турдаги маҳсулотлар ишлаб чиқаришни ўзлаштириш, уларни жаҳон бозорларига чиқариш ҳисобидан экспорт салоҳиятини кенгайтириш, товарлар (ишлар ва хизматлар) экспорти ҳажмлари ва тузилмасини оптималлаштириш бўйича иқтисодиёт реал сектори тармоқларининг фаолиятини мувофиқлаштириш;
  • олий даражадаги ташрифлар якунлари билан имзоланган ҳужжатларни амалга ошириш юзасидан «йўл харита»ларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;
  • экспорт қилувчи корхоналарнинг молиявий ресурслардан фойдаланишини таъминлаш ишларини ташкил этиш, хом ашё экспорт ҳажмлари, миллий экспортчилар ва уларнинг маҳсулотларини харид қилувчи мамлакатлар сонини кўпайтиришга кўмаклашиш;
  • Ўзбекистон Республикасининг ЖСТ аъзо бўлиш ва бошқа кўп томонлама иқтисодий ташкилотлар билан ҳамкорлик қилиш жараёнларини мувофиқлаштириш, шунингдек миллий қонунчиликни ЖСТ битимлари талабларига мувофиқ мослаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;
  • инвестицияларни жалб қилиш ҳамда ўзлаштириш ва ташқи савдо инфратузилмасини ривожлантириш, шу жумладан транзит салоҳияти даражасини ошириш, логистика ва транспорт йўлакларини такомиллаштириш, шунингдек, экспорт маршрутларини диверсификация қилиш масалаларини илгари суриш;
  • хорижий давлатлар ва халқаро ташкилотлар билан халқаро ҳамкорликни (сиёсий, савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар) ривожлантириш, ушбу масалаларда вазирликлар, идоралар, хўжалик бирлашмалари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ишларини мувофиқлаштириш;
  • иқтисодиёт тармоқлари ва ҳудудларда саноатни жадал ривожлантириш ҳамда илм-фан, инновация, лойиҳа, молия, инжиниринг ва инвестиция ташкилотларини қамраб олган «саноат кластер»ларини ташкил этиш.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 31.12.2020 йилдан кучга кирди.

 

Мирёқуб Ҳайдаров.