Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzНа каких условиях контракта можно применить нулевую ставку НДС при экспорте товара и его доставке До 10 октября успейте исправить ошибки в чеках онлайн-ККТКакие экспортеры получат льготы после 1 ноября 2022 года Как отразить в бухучете и налоговой отчетности выплаты работникам на лечение Какие доходы в виде материальной выгоды включаются в совокупный доход

Бошқарувчи компаниялар электрон реестрга киритилади

05.08.2022

Читать на русском языке

Президентнинг 04.08.2022 йилдаги “Кўп квартирали уйларни бошқариш тизимини янада такомиллаштириш ва бошқарувчи ташкилотларни молиявий соғломлаштириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-346-сон қарори қабул қилинди.

 

2022 йил 1 сентябрга қадар муаммоли кредитор қарздорликлари мавжуд ХУМШ ширкатнинг бошқарув усулини ўзгартириш бўйича уй-жой мулкдорлари умумий йиғилиши қарори қабул қилинган такдирда хизмат кўрсатувчи тижорат банкининг хулосаси олингандан кейин тугатилиши мумкин. Кўп квартирали уйларни бошқариш учун, қоида тариқасида, рейтинги юқори бўлган бошқарувчи ташкилот жалб қилинади.

 

2022 йил 1 ноябрдан бошлаб кўп квартирали уйларни бошқариш органлари бошқарув фаолиятини, фақат улар электрон реестрга киритилгандан сўнг амалга оширади.

 

Кўп квартирали уй жойлашган ва унга туташ ер участкаси ҳамда кўп квартирали уйлардаги умумий мол-мулкка бўлган ҳуқуқлар ушбу жойлар мулкдорларининг номига давлат рўйхатидан ўтказилади. Бунда амалга оширилиши керак бўлган тўловлар (шу жумладан кадастр паспортини расмийлаштириш учун тўловлар) жойлар мулкдорлари ёки тегишли кўп квартирали уйларни бошқариш органи томонидан икки йил давомида тенг улушларда бўлиб-бўлиб тўланиши мумкин.

 

2022 йил 1 ноябрдан бошлаб:

  • кўп квартирали уйларни қуриш (реконструкция қилиш) ишларининг лойиҳа ҳужжатлари;
  • фойдаланишга қабул қилинаётган кўп квартирали уйнинг кадастр паспорти;
  • қурилиш-монтаж ишлари (реконструкцияси) тугалланган кўп квартирали уйлардан фойдаланиш учун рухсатномада –

кўп квартирали уйлардаги тураржойлар ва нотурар жойлар, умумий мол-мулк рўйхати, кўп квартирали уй жойлашган ва унга туташ ер участкаси (уларда жойлашган объектлар режаси, шу жумладан автотураргоҳлар, болалар ва спорт майдончалари, дам олиш масканлари, сайилгоҳлар, йўлаклар ва кўп квартирали уйга хизмат кўрсатувчи бошқа объектлар) тўғрисидаги маълумотлар кўрсатилиши шарт.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 04.08.2022 йилдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова.