Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzЭкспорт за сумы: можно ли применить нулевую ставку НДС и налога прибыль Как зарегистрировать договор аренды недвижимости с иностранной компанией на E-ijara Как проводить инвентаризацию основных средств Как переводить работника на другую работу Как переводить работника на другую работу

“Бухоро агро” ЭИЗдаги иссиқхоналарга имтиёзлар берилди

21.01.2022

Читать на русском языке

Вазирлар Маҳкамасининг 17.01.2022 йилдаги “Иссиқхона хўжаликлари фаолиятини самарали ташкил этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 27-сон қарори қабул қилинди.

 

Мамлакатда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, иссиқхона хўжаликларини молиявий соғломлаштириш учун “Бухоро агро” ЭИЗдаги муаммоли иссиқхона хўжаликлари фаолиятини ўрганиш бўйича республика ишчи гуруҳи ташкил этилади. Ишчи гуруҳи икки ҳафта муддатда ушбу хўжаликларнинг моддий-техника базасини, иқтисодий аҳволини ва инфратузилма билан таъминланганлик даражасини ўрганиб чиқади. “Бухоро агро” ЭИЗдаги иссиқхоналарга:

  • давлат дастурлари доирасида ҳамда давлат қарзи эвазига жалб қилинадиган ресурслар ҳисобидан ажратиладиган кредитлар муддати 10 йилгача ҳамда илгари ажратилган кредит муддатлари 3 йилгача узайтирилади;
  • хорижий валютада ажратилган кредитларни миллий валютада қайта расмийлаштириш тўғрисидаги шартномалари мавжуд бўлган тадбиркорлик субъектларига фоиз харажатларининг 5%дан ошмаган қисми қоплаб берилади;
  • табиий газ учун мавжуд қарздорликни узайтириш имконияти тақдим этилади;
  • табиий газ учун тўловни ўз вақтида амалга оширмаганлик учун пеня миқдори 0,4%дан 0,1%га туширилади, шунингдек 2021 йил 31 декабрь ҳолатига ҳисобланган пеня суммаси ҳисобдан чиқарилади;
  • табиий газ учун оширилган ставкада тўлов қўллаш тартиби бекор қилинади.

 

Бунда мазкур имтиёзлар Республика ишчи гуруҳининг ўрганиш натижаларига кўра шакллантирилган рўйхат асосида тақдим этилади.

 

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш агентлигига тажрибали ва малакали агроном, энтомолог, лаборатория мутахассисларини “Бухоро агро” ЭИЗдаги иссиқхоналарга бириктириш, шунингдек хорижий агрономларни жалб қилган ҳолда давлат дастурлари доирасида кредит ажратилган иссиқхона хўжаликлари фаолиятини аудитдан ўтказиш топширилди.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 18.01.2022 йилдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова.