Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Для кого налог за пользование водными ресурсами будет установлен в пятикратном размере - читать на buxgalter.uzНовая редакция НК: налог за пользование недрами существенно не изменится - читать на buxgalter.uzНовая редакция НК: ЕЗН объединяется с земельным налогом - читать на buxgalter.uz Система Вir.uz возобновила квалификационные экзамены - читать на buxgalter.uzПроект НК: какие нас ждут финансовые санкции - читать на buxgalter.uzТеперь можно обращаться за кредитом в любой банк, независимо от постоянного местонахождения - читать на buxgalter.uzЧто нового ждет налогоплательщиков в персональном кабинете - читать на buxgalter.uzНужно ли писать ответ на требование ГНИ, если вы с ним согласились - читать на buxgalter.uzЧто должен сделать бухгалтер, если выручка превысила 1 000 000 000 сумов - читать на buxgalter.uz

Бухорода «Bukhara City» барпо этилади

11.07.2019

Читать на русском языке

Бухоро вилояти марказида замонавий ишбилармонлик ва турар жойлар маркази барпо этилади. Ташкилий чора-тадбирлар Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 8 июлдаги 565-сон қарори билан тасдиқланган.

                 

«Bukhara City» қанча ҳудудни эгаллайди ва у ерда нималар қурилади

 

«Bukhara City» замонавий ишбилармонлик ва турар жойлар маркази  (кейинги ўринларда – Марказ) Ҳофиз Таниш Бухорий, Зулфия, Қаюм Муртазоев, Иброҳим Мўминов ва Саноатчилар кўчаларига туташ ҳудудларда 83 гектар майдонда жойлашади. Бухоро вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги ДУК шаклидаги Дирекция унинг объектларини қуриш ва ундан фойдаланиш билан шуғулланади.

 

Марказни барпо қилиш бўйича ажратиладиган ер участкасининг аниқ чегаралари бир ой муддатда белгиланади. Яқин ўн кун муддатда эса мулкчилик шаклидан қатъи назар, бузиладиган ва бошқа жойга кўчириладиган объектлар тўлиқ хатловдан ўтказилади ҳамда уларнинг рўйхати шакллантирилади.

 

Марказ ҳудудида:

  • илмий марказ, халқаро конференция ва форумлар ўтказиш учун «Экспомарказ», кинотеатр, театр, кутубхона, спорт-соғломлаштириш объектлари ҳамда ижтимоий соҳа объектларини - республика бюджети ва вилоят маҳаллий бюджетининг қўшимча манбалари ҳамда қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан;
  • хусусий объектлар, шунингдек бизнес маркази, меҳмонхоналар, банклар, офислар, савдо-маиший шохобчалар, турар жой бинолари ва бошқа объектлар - инвестициялар, грантлар, кредитлар, ҳомийлик хайриялари ва тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан қурилади.

 

Марказ бош режасини тайёрлаш учун лойиҳа менежери сифатида Туркиянинг «Studio Vertebra» компанияси ва қурилиш соҳасида бошқа етакчи лойиҳалаш ташкилотлари жалб қилинади.

 

Марказ қурилиши ва инвестиция лойиҳаларини кўриб чиқиш жараёнида ташкилий масалаларни ҳал қилиш вилоят кенгашига юклатилди, унинг шахсий таркибига вилоят ҳокими, шунингдек адлия, молия, қурилиш ва бошқаларнинг вилоят бошқармалари раҳбарлари киритилган.

 

Бу – муҳим! Марказ қурилиши лойиҳасининг тегишли иштирокчиларига, шу жумладан унинг дирекциясига Президентнинг 2.08.2018 йилдаги ПҚ-3895-сон қарори 8, 9, 11, 12 ва 13-бандларида назарда тутилган имтиёз ва преференциялар татбиқ этилади.

 

Қурилишни молиялаштириш ва бузиладиган объектларга компенция тўлаш

 

Хусусий мулкдорларга Марказ қурилиши доирасида олиб қўйиладиган ер майдонлари, шунингдек бузиладиган бино ва иншоотлар  учун Давлат ва жамият эҳтиёжлари учун ер участкаларининг олиб қуйилиши муносабати билан жисмоний ва юридик шахсларга етказилган зарарларни қоплаш бўйича жамғарма маблағлари ҳисобидан компенсация тўланади.

 

Объект бузилиши ёки бошқа жойга кўчирилиши натижасида мулкдорга етказилган зарар пул маблағлари ва кредитлар, ер участкаси, бўш бино ва иншоотлар ажратиш орқали қоплаб берилиши мумкин. Инвесторларга янги объектларни барпо қилиш учун берилаётган ер участкалари ҳудудидаги объектларни бузиш билан боғлиқ зарар ер участкалари ўлчамларига қараб, мутаносиб улушларда улар маблағлари ҳисобидан қопланади.

 

Ер ишларини бажариш, бино ва иншоотлардаги муҳандислик ва транспорт коммуникацияларини қуриш, умумий фойдаланишдаги ҳудудларни ободонлаштириш, реклама ва тарғибот тадбирларини ташкил қилиш, тақдимотлар ўтказиш, консалтинг, архитектура компаниялари хизматлари учун тўловлар ҳомийлик хайриялари, кредитлар, маҳаллий бюджетнинг қўшимча манбалари ва тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан қопланади.

 

Объектлари бузиладиган «Бухоро дон маҳсулотлари» АЖга Бухоро шаҳар ҳокимлиги Ободонлаштириш бошқармасига тегишли бинолар ва иншоотлар жойлашган ҳудуди билан биргаликда ажратилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 9.07.2019 йилдан кучга кирди.

 

Ленара Хикматова.