Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
До 25 сентября надо сдать три отчета и уплатить налоги - читать на buxgalter.uzЧто еще нужно знать бухгалтеру при переходе на электронные счета-фактуры - читать на buxgalter.uzКого обследуют за III квартал - читать на buxgalter.uzЧто делать, если главбух уволился и не вернул ЭЦП - читать на buxgalter.uzКакие льготы есть по НДС при лизинге - читать на buxgalter.uzКак внедрение онлайн-ККМ и виртуальных касс повлияет на бухучет - читать на buxgalter.uz

“Business city”: объект қурилишига қандай инвестиция киритилади

11.06.2019

Читать на русском языке

“Business city” замонавий ишбилармонлик марказлари ҳудудида жойлаштириш учун инвесторларнинг энг яхши инвестиция таклифларини танлаш ва уларга ер участкаларини бериш тартиби тасдиқланди (ВМнинг 5.06.2019 йилдаги 461-сон қарори).

 

Эслатиб ўтамиз, Президентнинг 2.08.2018 йилдаги ПҚ-3895-сон қарори билан маҳаллий ва хорижий инвестицияларни жалб қилган ҳолда ҳудудлар ва пойтахтда “Business city” шаклида замонавий ишбилармонлик марказларини  ташкил этиш  назарда тутилган. Шарҳда мазкур лойиҳани амалга ошириш механизми, шунингдек марказлар ҳудудида қурилаётган объектлар инвесторлари ва пудратчиларига тақдим этиладиган солиқ ва божхона имтиёзлари билан танишиш мумкин.

 

“Business city”объектларини қуриш бўйича танловда юридик ва жисмоний шахслар (мамлакатимизнинг резиденти ёки норезиденти бўлган) иштирок этиши мумкин. Танлов ўтказилишидан камида 30 кун олдин маҳаллий ва хорижий ОАВда бу ҳақда эълонлар батафсил маълумотлар кўрсатилган ҳолда жойлаштирилади.

 

Танловда иштирок этиш учун лойиҳа ташаббускори “Business city” объектларини қуриш ва ундан фойдаланиш дирекциясига белгиланган шаклга мувофиқ тўлдирилган инвестиция буюртманомасини тақдим этади. Унга қуйидагилар илова қилинади:

  • қурилиши режалаштирилаётган объект тақдимоти;
  • юридик шахс (инвестор)нинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома ёки инвестор фаолиятини тасдиқловчи бошқа ҳужжатлар;
  • охирги ҳисобот даври учун тегишли солиқ органига тақдим этилган бухгалтерия баланси;
  • агар лойиҳани амалга ошириш учун янги юридик шахс ташкил этилса - унинг устав жамғармаси миқдори ва таъсисчилари тўғрисида маълумот.

 

Инвесторнинг хоҳишига кўра ҳужжатлар хорижий тилда, шунингдек, мажбурий тартибда инглиз, ўзбек ёки рус тилларига таржимаси билан бирга тақдим этилади. Буюртманомани электрон почта орқали ЭРИ билан тасдиқланган ҳолда юборишга йўл қўйилади.

 

Инвестиция лойиҳасининг тақдимотида қуйидаги маълумотлар акс эттирилиши лозим:

  • қурилиши режалаштирилаётган объектда энергияни тежайдиган ҳамда юқори технологик материаллар ва маҳсулотлардан фойдаланиш ҳамда биноларнинг замонавий архитектура қиёфасини ҳисобга олган ҳолдаги тавсифи;
  • объект қурилиши лойиҳасининг дастлабки қиймати ва йўналиши;
  • келгусида объектнинг барқарор фаолият юритиши учун зарур бўладиган инфратузилма ва муҳандислик тармоқлари тўғрисида маълумот;
  • объектни самарали жойлаштириш ва қурилишни якунига етказиш учун зарур бўладиган ер майдони ва амалга ошириш муддати.

 

Тақдим этилган инвестиция буюртманомалари ҳудудий ҳокимлар ўринбосарлари, қурилиш бошқармалари, УКХ бошқармалари, давлат кадастри раҳбарларидан ва ҳ.к. иборат таркибдаги танлов комиссияси томонидан кўриб чиқилади. Энг яхши таклиф ҳужжатда кўрсатилган мезонлар асосида очиқ овоз бериш йўли билан оддий кўпчилик овоз асосида танланади. Комиссия қарори баённома билан расмийлаштирилади ва инвестор билан битим тузиш учун асос ҳисобланади.

 

Битим кучга киргандан сўнг 5 кун ичида дирекция инвесторга ер участкаси ажратиш тўғрисида тегишли ҳокимликка мурожаат қилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 7.06.2019 йилдан кучга кирди.

 

Ленара Хикматова.