Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzМожет ли иностранное юрлицо торговать на местных маркетплейсах без регистрации в Узбекистане Что делать, если при выставлении ЭСФ возникает ошибка «Покупатель не является вашим клиентом» Как учесть передачу материалов по договору займа Как предприятиям оптовой и розничной торговли работать с маркированными прохладительными напитками

Бўстонлиқ туманида – бошқарувнинг алоҳида тартиби

31.08.2020

Читать на русском языке

31.12.2022 йилга қадар Бўстонлиқ туманида туристик, муҳандислик, транспорт ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш, инвестиция муҳитини тубдан яхшилаш орқали аҳоли бандлигини таъминлашга йўналтирилган алоҳида маъмурий-бошқарув тизими жорий қилинади. 2020 йил 27 августда Президентнинг тегишли Фармони имзоланди.  

 

Алоҳида маъмурий-бошқарув тизими доирасида:

  • Бош вазир ўринбосари – Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси бир вақтнинг ўзида «Чорвоқ» эркин туристик зонаси дирекцияси (кейинги ўринларда – Дирекция) директори лавозимини эгаллайди, шунингдек, Бўстонлиқ тумани ҳокимлиги фаолиятини мувофиқлаштириб боради;
  • Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган рўйхат асосида аҳолининг дам олиш ва саломатлигини тиклаш билан боғлиқ давлат мулки объекти бўлган дам олиш уйлари, пансионатлар, санаторийлар ва бошқа объектлар, шунингдек, туристик инфратузилмани яратиш имконияти бўлган ер участкалари Дирекцияга кейинчалик самарали фойдаланиш ва (ёки) реализация қилиш учун ўтказилади;
  • «Чорвоқ» эркин туристик зонаси (кейинги ўринларда – эркин туристик зона) ҳудудида жойлашган ҳамда Дирекцияга ўтказилган давлат мулки объектлари ва ер участкаларини реализация қилиш Дирекциянинг қарорига асосан электрон онлайн-аукцион орқали амалга оширилади;
  • эркин туристик зона ҳудудида жойлашган ер участкалари ер фондини бир тоифадан бошқасига ўзгартириш, уни туристик инфратузилмани ривожлантириш учун ажратиш эркин туристик зона Маъмурий кенгашининг қарорига асосан амалга оширилади. Бунда, ер участкалари эгаларига Тошкент вилоятининг бошқа ҳудудларидан фаолият турига мос ер участкаси ва етказилган зарарни қоплаш назарда тутилади;
  • туманда жойлашган қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларини тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини юритиш учун электрон онлайн аукцион орқали сотувга қўйиш Дирекция қарорига мувофиқ амалга оширилади;
  • эркин туристик зона ҳудудида инвестиция лойиҳасини амалга ошириш учун ер участкасини сотиб олган инвесторларга ер участкасига бўлган эгалик ҳуқуқлари истисно тариқасида Тошкент вилояти ҳокимининг алоҳида қарори қабул қилинмасдан расмийлаштирилади;
  • туманда (эркин туристик зона ҳудудида жойлашган ер участкалари бундан мустасно), шу жумладан, ўрмон фонди ерларида ер участкаларини ажратиш, кўчмас мулкни бузиш, муҳандислик, транспорт ва ижтимоий инфратузилмани қуриш билан боғлиқ қарорлар Дирекция билан мажбурий тарзда келишилади;
  • туман ҳокими тўғридан-тўғри Вазирлар Маҳкамасига бўйсунади. Туман прокуратураси, ички ишлар ва солиқ бўлинмаларининг раҳбарлари мақоми бўйича тегишлича ушбу давлат органларининг республика даражасидаги раҳбарлари ўринбосарларига тенглаштирилади;
  • барча давлат бошқаруви органларининг республика даражасидаги раҳбар (ўринбосар)ларидан бири бир вақтнинг ўзида уларнинг тумандаги тегишлича ҳудудий бўлинмалари фаолиятини мувофиқлаштириб бориш учун бириктирилади.


Дирекция директорига қуйидаги ваколатлар берилади:

  • хорижий инвесторлар, халқаро молия институтлари билан инвестиция, кредит, молиявий ёрдам ва грантлар жалб этиш бўйича келишувлар (меморандум, шартномалар) тузиш;
  • туманда жойлашган ер участкалари ва давлат мулки объектларини реализация қилиш бўйича қарорлар қабул қилиш;
  • ҳудудда жойлашган давлат мулки объектларини гаровга қўйиш орқали кредитлар олиш ва жалб қилиш;
  • нуфузли консалтинг компаниялари, йирик объектларни лойиҳалаш ва қурилиш ишларига хорижий лойиҳа ва пудрат компаниялар ҳамда малакали экспертларни жалб қилиш;
  • экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш мақсадида эркин туристик зона ҳудудида яшил зоналарни ташкил қилиш, айрим ҳудудларда эса табиатга зарар келтирадиган хўжалик фаолиятини, шу жумладан, чорвачилик, деҳқончилик, янги саноат ва хизмат кўрсатиш объектларини барпо этиш тақиқланган зоналарни белгилаш;
  • аҳолининг дам олиш ва саломатлигини тиклаш билан боғлиқ давлат мулки объектлари бўлган дам олиш уйлари, пансионатлар, санаторийлар ва бошқа объектларни ишончли бошқарув шартномаси асосида бошқарув компанияларига бериш.

 

Туман ҳокимлигига қуйидаги қўшимча асосий устувор вазифалар юкланди, хусусан:

  • хусусий секторда туризмни ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш;
  • замонавий туристик инфратузилма объектларида махсус функционал ва мавсумий рекреацион дам олиш зоналарини яратиш;
  • транспорт логистикасини ривожлантириш, ахборот-коммуникация технологияларини фаол жорий этиш;
  • ташриф буюрган туристларнинг хавфсизлиги ва саломатлигини таъминлашга қаратилган комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш;
  • янги замонавий энергия тежовчи тизимлар ва технологияларни жорий қилиш асосида ўзига хос экологик тизимни яратиш;
  • халқаро рейтингларга асосан туризмни ривожлантиришга етакчи хорижий мамлакатлар, жумладан, Туркия, Франция, Испания, Швейцария, Япония ва Корея Республикаси каби мамлакатлардан мутахассисларни жалб қилиш.

 

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳузурида юридик шахс мақомига эга бўлмаган Тоғли ва олис ҳудудларда туристик инфратузилмани ривожлантириш жамғармаси (кейинги ўринларда – Жамғарма) ташкил этилади. Ҳужжат билан Жамғарма маблағларини шакллантириш манбалари ва улардан қандай мақсадларда фойдаланилиши белгиланди.

 

2020 йил 1 сентябрдан бошлаб истисно тариқасида:

  • туманда лицензия ва рухсатнома беришдан, сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ ва маъмурий ҳуқуқбузарликлар учун жаримадан республика ва вилоят маҳаллий бюджетига тушадиган маблағлар ва божлар тўлиқлигича туман маҳаллий бюджетига;
  • туман ҳудудида жойлашган давлат мулки объектларини реализация қилишдан тушадиган маблағлар (баҳолаш ва хусусийлаштириш тадбирларини амалга ошириш харажатларидан ташқари), шунингдек, ер участкаларини реализация қилишдан тушадиган маблағлар тўлиқ Жамғармага йўналтирилади.

 

Туманнинг ўзига хос туристик қиёфасини яратиш ва аҳоли турар жойларини замонавий инфратузилма асосида қайта барпо этиш мақсадида мазкур ҳудудда жойлашган аҳоли турар жойларини реконструкция қилиш учун кредитлар, шу жумладан, Ўзбекистон ипотекани қайта молиялаштириш компанияси маблағлари ҳисобидан ажратилади.

 

Илғор хорижий тажрибани ўрганиш якунлари бўйича 2020 йил 1 декабрга қадар туманда мутлақо янги ўзини ўзи бошқариш тизими жорий этилади.

 

Ҳужжат билан қуйидагилар ҳам тасдиқланди:

  • туман ҳокимлиги бошқарув ходимларининг умумий чекланган сони 32 нафардан иборат бошқарув аппаратининг янгиланган тузилмаси;
  • тумандаги давлат органлари ва ташкилотларининг бўлинмалари бошқарув ходимларининг сони.

 

Қуйидагилар ташкил этилади:

  • Вазирлар Маҳкамасининг Спорт ва туризмни ривожлантириш масалалари котибияти таркибида Тоғли ва олис ҳудудларда туристик инфратузилмани ривожлантириш шўъбаси;
  • Бош прокуратура тизимида Табиатни муҳофаза қилишга оид қонунчилик ижроси устидан назорат ҳамда ерлардан ноқонуний фойдаланишни бартараф этиш бўйича ихтисослаштирилган прокуратура.

 

Туман ҳудудида атроф-муҳитни ифлослантирадиган зарарли саноат корхоналарини барпо этиш қатъиян ман этилади.

 

Эльмира Сиразиева.


kadrovik.uz

Курс валют

2024-04-23
  • USD:12711.00 (+0.00) сум
  • EUR:13538.49 (+0.00) сум
  • RUB:136.31 (+0.00) сум

Читайте в свежих номерах