Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uz:Чем вам поможет ценовая политика и как ее составить на 2022 год Малый бухгалтерский глоссарий в картинках. Часть III Когда можно не платить проценты, если у вас отсрочка или рассрочка по земельному налогу Как зарегистрировать допсоглашение в Е-ijara

«Бўйин товловчиларга» қарши кураш қандай кучайтирилади

28.06.2018

Читать на русском языке

 

Хронометраж, паспортлаштириш, рейдлар, оффшор зоналар билан тузилган битимларни мониторинг қилиш, солиққа оид ҳуқуқбузарликлар ҳақида хабар бериш учун веб-портал ва электрон тизимлар – давлат солиқ тўлашдан бўйин товлашга қарши қандай ҳаракат қилишини кўриб чиқамиз (Президентнинг 26.06.2018 йилдаги «Давлат солиқ хизмати органлари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори)

 

1. Хронометражнинг роли ошади. Унда тушум ёки ходимлар сони камайтирилганлиги аниқланса, охирги ҳисобот даври учун солиқларни қўшимча тўлашга тўғри келади. Камайтириб кўрсатиш такроран аниқланганда солиқ тўлашдан бўйин товлаш деб малакаланади.

 

Маълумот учун: нақд пул тушуми келиб тушишининг хронометражи – солиқ назорати шакли бўлиб, бунда давлат солиқ хизмати органларининг мансабдор шахслари жойнинг ўзида солиқ тўловчига келиб тушаётган пул тушумини кузатадилар ва қайд этадилар (Солиқ кодексининг 71-моддасига қаранг).

 

Бунда солиқлар ёки бошқа мажбурий тўловларни тўлашдан бўйин товлаш Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 174-моддаси бўйича жазога олиб келади (жарима: фуқароларга – 10 ЭКИҲгача, мансабдор шахсларга – 15 ЭКИҲгача)

 

2. Солиқ тўловчиларнинг паспортлаштирилиши жорий этилмоқда. Унинг натижалари бўйича тузилган кўздан кечириш далолатномаси солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни ҳисоблаш учун асос бўлади.

 

Илгари статистика органлари ишлаб чиқариш корхоналари ва қурилиш ташкилотлари учун паспортлаштиришни жорий этганлар. Ушбу тажриба ҳақида батафсил – бу ерда.

 

3. Манфаатдор давлат органлари билан биргаликда қуйидагиларни аниқлаш юзасидан қўшма рейдлар ўтказилади:

  • солиқ тўлашдан бўйин товлаётган шахслар;
  • яширилган солиқ солиш объектлари;
  • ноқонуний олиб кирилган товарлар етказилиши, сақланиши ва реализация қилиниши;
  • яширин цехлар.

 

Маълумот учун: рейд – сони чекланмаган шахслар (амалда «қўлга тушганлар») юзасидан ўтказиладиган назорат тадбири (текширув). Шу ўринда ҳозир рейдлар Солиқ кодексининг 67-моддасида келтирилган солиқ назоратининг шакллари рўйхатига киритилмаганлигини қайд этиб ўтамиз. Солиқ текшируви шакллари ва турлари рўйхатида ҳам рейдлар кўрсатилмаган (Солиқ кодексининг 85, 86-моддаларига қаранг). Рейдга энг ўхшаш солиқ текшируви тури – бозорлар, савдо комплекслари ҳудудларида ва уларга туташ автотранспорт воситаларини вақтинча сақлаш жойларида бир марталик йиғим, ижара тўлови тўлиқ келиб тушиши ва топширилишини ҳисобга олиш, фискал хотирали назорат-касса машиналари, пластик карточкалар орқали тўловлар қабул қилинадиган ҳисоб-китоб терминаллари қўлланилиши, шунингдек савдо ва хизматлар кўрсатиш қоидаларига риоя этилиши қисмида ўтказиладиган  қисқа муддатли текширув. Бундай текширувни ўтказиш тўғрисидаги буйруқда аниқ солиқ тўловчи кўрсатилмайди, у назорат хариди ўтказилишини ҳам ўз ичига олиши мумкин. Бундай қисқа муддатли текширувлар ўтказиладиган ҳолатлар рўйхати кенгайтирилиб, бошқа соҳаларни ҳам қамраб олинадиган кўринади.

 

4. Оффшор зоналарда рўйхатдан ўтган шахслар билан операцияларни амалга оширадиган солиқ тўловчиларни мониторинг қилиш кучайтирилади.

 

Маълумот учун: оффшор зоналар – имтиёзли солиқ режимини тақдим этувчи ва (ёки) молиявий операцияларни ўтказиш чоғида ахборотнинг очиб берилиши ва тақдим этилишини назарда тутмайдиган давлатлар ёки ҳудудлар. Оффшор зоналар рўйхати – бу ерда.

 

5. Солиқ соҳасида фуқаролар томонидан жамоатчилик назорати амалга оширилиши учун, шу жумладан, уларга тадбиркорлик субъектларининг солиққа оид ҳуқуқбузарликлари тўғрисида хабар қилиш имконини берувчи веб-портал очилади.

 

Эслатиб ўтамиз, айни пайтда давлат солиқ хизмати органлари ишонч телефонларидан ушбу мақсадда фойдаланадилар. Улар ҳақида бу ерда билиб олиш мумкин.

 

6. Қуйидагилар жорий этилади:

  • ҚҚСни электрон бошқариш тизими. Унинг ёрдамида солиқлар йиғилувчанлигини ошириш ва инсофсиз солиқ тўловчиларни аниқлаш мақсадида барча айланмалар занжири таҳлил ва назорат қилинади;
  • онлайн НКМни автоматлаштирилган мониторинг қилиш тизими.

 

 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_