Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
ДИЛЬШОД СУЛТАНОВ ОТВЕЧАЕТ: постановка на учет и расчет НДС для постоянных учреждений - читать buxgalter.uzДИЛЬШОД СУЛТАНОВ ОТВЕЧАЕТ: социальный налог и НДФЛ. Как пересчитывать МРОТ - читать на buxgalter.uzСравнительная таблица: какого оператора ЭСФ выбрать - читать на buxgalter.uzПАМЯТКА: как облагаются доходы ИП в 2020 году - читать на buxgalter.uzНалогообложение для превысивших пороговые обороты в 2019 году и школьный общепит для ИП - читать на buxgalter.uzСоциальная сфера: нужно ли уплачивать налог на прибыль - читать на buxgalter.uzЕНСТ: как быть в ситуациях, пока не имеющих решения - читать на buxgalter.uz

Буюк Британиядаги кўҳна мактаб – Тошкентда

01.07.2019

Читать на русском языке

Вазирлар Маҳкамасининг 25.06.2019 йилдаги «Тошкент шаҳрида Вестминстер халқаро мактабини ташкил этиш тўғрисида»ги 527-сон қарори қабул қилинди.

 

Мактабни очишдан мақсад – болаларга таълим бериш ва тарбиялаш тизимига илғор халқаро амалиётда синовдан ўтказилган усуллар ва замонавий технологияларни жорий этиш, умумий ўрта таълим соҳасида халқаро ҳамкорликни кенгайтириш, умумий ўрта таълим тизимига хусусий инвестицияларни кенг жалб қилиш.

 

Вестминстер халқаро мактаби – МЧЖ шаклидаги нодавлат таълим муассасаси. Ўқув-услубий ва таълим жараёни Тошкент шаҳридаги Халқаро Вестминстер университети ҳамда бошқа етакчи хорижий умумтаълим ва олий таълим муассасалари билан ҳамкорликда амалга оширилади (батафсил қаранг).

 

Мактаб Тошкент шаҳри, Мирзо Улуғбек тумани, Бойкент кўчаси, 32-уйда жойлаштирилади.

 

Тошкент шаҳар ҳокимлигига 2019/2020 ўқув йили бошлангунига қадар бино ва иншоотларни реконструкция қилиш ва капитал таъмирлаш бўйича зарур лойиҳа-смета ҳужжатларини тайёрлашда кўмаклашиш, туташ ҳудудни ободонлаштириш чораларини кўриш вазифаси топширилди.

 

Мактабга 15.09.2017 йилдаги ПҚ–3276-сон ва 5.09.2018 йилдаги ПҚ–3931-сон қарорларнинг қоидалари татбиқ этилади, хусусан, у 2025 йил 1 январгача қуйидаги тўловлардан озод этилади:

  • барча турдаги солиқлардан, бунда бўшаётган маблағлар замонавий ўқув воситалари билан жиҳозлаш, сарфлаш материаллари ва инвентарь сотиб олиш, бино ва иншоотларни реконструкция қилиш, капитал таъмирлашга мақсадли йўналтирилади;
  • меҳнат шартномаси асосида таълим-тарбия жараёнига жалб қилинган хорижий ўқитувчи ва мутахассисларнинг ойлик иш ҳақидан ЯИТдан;
  • Ўзбекистонда ишлаб чиқарилмайдиган, жиҳозлаш ва фаолиятни таъминлаш учун олиб кириладиган замонавий ўқув ва лаборатория ускуналари, компьютер техникаси, дастурий маҳсулотлар, ўқув ва илмий-методик адабиётлар, анжомлар ва моддий-техник ресурслар божхона тўловларидан (божхона расмийлаштируви учун йиғимлар бундан мустасно).

 

Шунингдек юқорида кўрсатилган ҳужжатларда назарда тутилганидек, мактабгача ва умумий ўрта таълим соҳасида нодавлат таълим хизматларини кўрсатадиган юридик шахслар ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларнинг қобилиятли ва иқтидорли фарзандларини танлов асосида муассасадаги жами ўқувчилар умумий сонининг 10%идан кам бўлмаган миқдорда таълим хизматларини кўрсатиш эвазига келиб тушган даромадлар ҳисобидан бепул (грант асосида) ўқишга қабул қилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 26.06.2019 йилдан кучга кирди.

 

Константин Мосин.