Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uz:Как открыть вторичный расчетный счет В командировку – по турпутевке Как применить нулевую ставку налога на прибыль и отразить ее в налоговой отчетности Если контрагент не подписывает исправленный счет-фактуру

БЮД тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритилди

11.05.2021

Читать на русском языке

ДБҚнинг қарори билан Божхона юк декларациясини ўзгартириш, унга қўшимча киритиш, уни қайта расмийлаштириш, қайтариб олиш ва бекор қилиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди (АВ рўйхат рақами 3220-1, 6.05.2021 й.).

 

Ҳужжат Божхона кодекси ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 9.11.2020 йилдаги «Божхона йиғимлари ставкаларини тасдиқлаш тўғрисида»ги 700-сон қарорига мувофиқ қабул қилинган.

 

Биринчидан, БЮДга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, уни қайта расмийлаштириш, бекор қилиш ва қайтариб олиш ҳолатларига ўзгартиришлар киритилди. Хусусан, ушбу хатти-ҳаракатлар БЮД эркин муомалага чиқариш (импорт) божхона режимига расмийлаштирилгандан сўнг, ундаги товарлар бўйича тузилган контрактларга қўшимча келишувлар киритилиб, уларга мувофиқ хўжалик юритувчи субъектлар, хорижий ҳамкорлар ва уларнинг реквизитлари ўзгарган тақдирда амалга оширилади (илгари божхона режими кўрсатилмаган).

 

Иккинчидан, божхона органининг ташаббуси билан БЮДни бекор қилиш тақиқланган ҳолатлар қайта кўриб чиқилди. Энди, қуйидаги ҳолатларда бекор қилиш тақиқланади:

  • БЮДда маълум қилинган товарларни божхона кўригидан ўтказиш белгиланиб, бу жараён якунига етмаган бўлса;
  • БЮДдаги товарларни божхона экспертизасидан ўтказиш тайинланиб, бу жараён якунига етказилмаган бўлса;
  • ҳуқуқбузарлик ҳолатлари аниқланган БЮД бўйича иш кўриб чиқилиб, суд ёки ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган қарори чиққунига қадар;
  • БЮД илгари расмийлаштирилган муваққат, тўлиқ бўлмаган, даврий ва дастлабки БЮДлар бўйича тақдим этилганда, илгари расмийлаштирилган ушбу БЮДлар бекор қилинадиган ҳолатлар бундан мустасно. 

 

Учинчидан, БЮД расмийлаштирилгандан кейин уни қайтариб олиш ёки бекор қилиш учун декларант БЮД расмийлаштирилган ҳудудий божхона бошқармаси бошлиғи ёки унинг ўринбосарига ариза билан мурожаат қилади (илгари БЮД рўйхатга олинган божхона органи бошлиғи ёки унинг ўринбосарига мурожаат қилинган).

 

Бошқа ўзгартириш ва қўшимчалар ҳам киритилган.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 7.08.2021 йилдан кучга киради.


Наргиза Воҳидова.