Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Эркин ГАДОЕВ дал практические рекомендации по переходу на новую ставку НДС - читать на buxgalter.uzВ Узбекистане внедрят риск-ориентированный подход к налоговым проверкам - читать на buxgalter.uzМожно ли простить долг по импортному контракту без налоговых последствий - читать на buxgalter.uzГлавбухов обяжут предупреждать о своем увольнении за месяц - читать на buxgalter.uzКак скорректировать переходящие контракты в связи со снижением ставки НДС - читать на buxgalter.uzСоздается электронная система возврата излишне уплаченных сумм по НДС - читать на buxgalter.uzДля кого и по каким товарам отменяются льготы по НДС - читать на buxgalter.uzЧто нужно сделать бухгалтеру до 25 октября - читать на buxgalter.uz

БЮД ўзгартирилмаса – тўлов ўтказилмайди

29.08.2019

Читать на русском языке

 

Вазирлар Маҳкамасининг 21.07.2014 йилдаги 199-сон қарорига қўшимча киритилди (25.08.2019 йилдаги 717-сон ВМҚга қаранг).

 

Товарларни олиб киришга тузилган импорт контрактларга хўжалик юритувчи субъектлар, хорижий ҳамкорлар ва уларнинг реквизитлари ўзгариши тўғрисидаги қўшимча келишув расмийлаштирилган бўлса, ушбу контрактлар бўйича молиявий транзакциялар божхона юк декларацияларига тегишли ўзгартиришлар киритилгандан сўнг амалга оширилади. БЮД қандай тўлдирилиши ва унга қандай маълумотлар киритилиши ҳақида бу ерда қаранг.  

 

Бундай чора-тадбирлар, масалан, маблағлар келишувда бошидан иштирок этмаган қандайдир учинчи шахсга ўтиб кетишининг олдини олишга ҳамда қонун ҳужжатларида талаб қилинганидек бевосита маҳсулот етказиб берувчига тўловни кафолатлашга имконият яратади (5.08.1996 йилдаги ПФ-1504-сон Фармонга қаранг). Ҳаволадан ўтиб мазкур норма ҳақида батафсил ўқиб чиқиш ва экспертларимиз фикрини билиб олиш мумкин.   

 

ДБҚ Ташқи савдо операциялари ягона электрон ахборот тизимига (ТСОЯЭАТ) бир ой мобайнида тегишли ўзгартиришларни киритади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 28.08.2019 йилдан кучга кирди.

 

Олег Заманов.