Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Кому нужно вести Журнал учета счетов-фактур – читать на buxgalter.uzКогда неподписанные ЭСФ будут подтверждены – читать на buxgalter.uzГНК разъяснил: как стать налоговым резидентом досрочно – читать на buxgalter.uzЧто делать, если работница не хочет уходить в декрет – читать на buixgalter.uzЧто делать, если счет-фактуру не выставили в срок – читать на buxgalter.uzМинфин рекомендует: как правильно учитывать скидки – читать на buxgalter.uzКак получить валюту за экспорт через интернет – читать на buxgalter.uz

Бюджет ташкилотларининг чет эл валютасидаги операциялари – Ғазначилик орқали

27.05.2020

Читать на русском языке

Вазирлар Маҳкамасининг 23.05.2020 йилдаги “Ўзбекистан Республикаси бюджет тизими бюджетларининг чет эл валютасидаги маблағларини самарали бошқариш тўғрисида”ги 329-сон қарори қабул қилинди.

 

Ҳужжат Президентнинг “Давлат харидлари тизимини янада такомиллаштириш ва давлат харидлари жараёнига тадбиркорлик субъектларини кенг жалб килиш чора-тадбирлари тўғрисида” 2019 йил 5 декабрдаги ПҚ-4544-сон қарорида қўйилган вазифаларни амалга ошириш доирасида ишлаб чиқилди.

 

Белгиланишича:

  • бюджет ташкилотлари ва давлат максадли жамғармаларининг чет эл валютасидаги операциялари Молия вазирлиги Ғазначилиги томонидан амалга оширилади;
  • Молия вазирлиги Ғазначилиги томонидан бюджет ташкилотлари ва давлат мақсадли жамғармалари учун чет эл валютасида шахсий ғазна ҳисобварақлари очилади;
  • бюджет ташкилотлари ва давлат мақсадли жамғармалари томонидан тижорат банкларида чет эл валютасидаги ҳисобварақлар очилиши тақиқланди ёки Президент ва Вазирлар Маҳкамаси қарорлари асосида амалга оширилади.

 

Ҳужжат билан Бюджет тизими бюджетлари чет эл валютасидаги маблағларининг ғазна ижроси тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди. Ҳужжат давлат молиясини бошқариш ахборот тизими орқали операциялар бўйича ҳисоб ва ҳисоботни юритиш тартибини белгилайди.

 

Бюджетлар томонидан чет эл валютасидан мақсадли фойдаланилиши устидан назорат амалга оширилиши назарда тутилмоқда. Ҳар бир чет эл валютаси бўйича Ғазначиликда алоҳида ҳисобварақ очилади.

 

Молия вазирлигининг чет эл валютасидаги операциялари ҳам Ғазначилик томонидан амалга оширилади, бунда тўловларни амалга ошириш ёки валюталарни конвертация қилиш учун Ғазначилик Марказий банкка буюртмалар ва тўлов топшириқномалари тақдим этади.

 

Давлат кафолати остида халқаро молия институтлари ҳамда чет эл ҳукуматлари молия ташкилотларидан олинган қарз ва кредитларни қайтариш сўндириш жадвали асосида амалга оширилади.

 

Ғазначиликда чет эл валютасида шахсий ғазна ҳисобварақларини очиш ва ёпиш, шунингдек имзолар намуналари ва муҳр изи карточкасини тасдиқлаш тартиби Низомга иловаларда келтирилган.

 

Ҳужжат  Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 25.05.2020 йилдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова.