Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Как решить проблему «фантомного директора» в ЭДО – читать на buxgalter.uz Как составить Расчет НДФЛ и соцналога, если применяли более двух ставок соцналога – читать на buxgalter.uzКак оформить ЭСФ, если комитент – нерезидент – читать на buxgalter.uzКакие налоговые задолженности будут признаны безнадежными – читать на buxgalter.uzЛьгота для высококвалифицированного гендиректора – читать на buxgalter.uzКакие пени и штрафы ждут декларантов – читать на buxgalter.uzПочему за «уточненку» наказывают аудиторов – читать на buxgalter.uzКому не нужно представлять справку об авансовых платежах на III квартал – читать на buxgalter.uz

Цемент импортига чекловлар олиб ташланди

25.05.2020

Читать на русском языке

Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 23 апрелдаги 247-сон қарорига тегишли ўзгартиришлар киритилди (22.05.2020 йилдаги 309-сон ВМҚга қаранг).

 

Эслатиб ўтамиз, 2020 йил 1 майдан 31 декабргача бўлган даврда импорт бўйича цемент маҳсулотини олиб кириш (ТИФ ТН кодлари 2523210000 ва 2523290000) вақтинчалик тўхтатилган эди. Сабаби - COVID-19 пандемияси муносабати билан кўпгина қурилиш объектларида ишлар тўхтатилганлиги сабабли цементга бўлган талаб кескин тушиб кетганлиги.

 

Бироқ 2020 йил 23 майдан бошлаб юқорида кўрсатилган чеклов олиб ташланди, кўрсатилган ТИФ ТН кодлари бўйича импорт бўйича цемент маҳсулотини олиб кириш тикланмоқда. Қарор республикада амалга оширилаётган қурилиш ишларини танқис қурилиш материаллари билан узлуксиз таъминлашга қаратилган.

 

ДБҚга тадбиркорлик субъектлари томонидан импорт бўйича цемент маҳсулотини олиб киришда зарур ҳужжатларни тезкор равишда расмийлаштиришни таъминлаш топширилди.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 23.05.2020 йилдан кучга кирди.

 

 

Эльмира Сиразиева.