Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzМожет ли иностранное юрлицо торговать на местных маркетплейсах без регистрации в Узбекистане Что делать, если при выставлении ЭСФ возникает ошибка «Покупатель не является вашим клиентом» Как учесть передачу материалов по договору займа Как предприятиям оптовой и розничной торговли работать с маркированными прохладительными напитками

Чегара орқали ўтказиш пунктларининг ишлаш қоидалари белгиланди

11.04.2016

Вазирлар Маҳкамасининг 28.03.2016 йилдаги 89-сон Қарори билан Ўзбекистон Республикасининг Давлат чегараси орқали ўтказиш пунктлари тўғрисидаги низом тасдиқланди.

 

Қабул қилинган Низом Давлат чегараси орқали ўтказиш пунктларини  ташкил этиш, уларнинг фаолияти, уларни тугатиш, қуриш ва реконструкция қилишнинг халқаро-ҳуқуқий, ташкилий, молиявий-иқтисодий асосларини белгилайди.

 

Ўтказиш пунктлари қуйидагича таснифланади:

 

тоифалари бўйича — автомобиль йўли (пиёдалар йўли), темир йўл, дарё ва авиация ўтказиш пунктлари;

 

мақоми бўйича – халқаро, икки томонлама ва соддалаштирилган ўтказиш пунктлари;

 

иш режими бўйича — кеча-кундуз ва куннинг ёруғ вақтида ўтказади.

 

Ўтказиш пункти иш тартиби Ўзбекистон Республикаси билан тегишли давлатлар ўртасидаги икки томонлама халқаро шартномалар билан тартибга солинади.

 

Ўтказиш пункти фаолиятининг умумий тартиби қўшни давлатлар билан халқаро шартномалар ҳисобга олинган ҳолда, давлат назорати органлари ва ўтказиш пункти маъмурияти раҳбарларининг қўшма қарори билан тасдиқланади.

 

Чегара орқали ўтишни вақтинча тўхтатиб туриш тўғрисида қўшни давлатни олдиндан хабардор қилиш, ҳаракатни чеклаш, ўтказиш пунктини ёпиш, очиш тартиби ва муддатлари Ўзбекистон Республикасининг икки томонлама халқаро шартномалари билан тартибга солинади.

 

Мазкур ҳужжатнинг матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва изоҳлар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.

 

«Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида янги» шарҳини

эксперт-юристимиз

Елена ЕРМОХИНА

тайёрлади. 

kadrovik.uz

Курс валют

2024-04-23
  • USD:12711.00 (+0.00) сум
  • EUR:13538.49 (+0.00) сум
  • RUB:136.31 (+0.00) сум

Читайте в свежих номерах