Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uz:Минфин подтвердил, что все крупные налогоплательщики переходят на МСФОКак поступить с переплатой по налогу на прибыль ГНК позволит некоторым контрагентам «обнальных контор» рассчитаться с задолженностью по НДС в рассрочку ГНК разъяснил, как рассчитать НДС при реализации госимущества

Чекда – ҚҚСнинг умумий суммаси

03.12.2020

Читать на русском языке

Аҳоли билан пулли ҳисоб-китобларни амалга оширишда онлайн назорат-касса  машиналари  ва виртуал касса тизимини қўллаш тартиби тўғрисида низомга ўзгартиришлар киритилди (23.11.2019 йилдаги 943-сон ВМҚга 1-илова).

 

Қўшимчалар Вазирлар Маҳкамасининг 20.11.2020 йилдаги “Солиқ маъмуриятчилигини янада такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 736-сон қарори билан киритилди. Ўзгартиришлар ва қўшимчалар 2021 йил 1 мартдан эътиборан кучга киради.

 

1. «Z-ҳисобот» тушунчасига тузатиш киритилди

 

Энди ушбу атама остида фискал модулнинг оператив хотирасидаги чекларнинг асосий фискал маълумотларини бўшатиб, уларни модулнинг фискал хотирасига жойлаштирган ҳолда шаклланадиган ҳисобот шакли. Бунда Z-ҳисоботнинг очилиш ва ёпилиш вақтлари қайд этилади. Ва у корхонанинг ихтиёрига кўра ўрнатилиши мумкин.

 

2. Онлайн-НКМ ва виртуал кассалар чеклари маълумотлар билан тўлдирилади

 

Уларда чекдан тўланадиган ҚҚСни (бугунги кунда фақат товардан тўланадиган ставкалар ва суммаларни ёзиш зарур), шунингдек – Товарларнинг (хизматларнинг, ишларнинг) ягона электрон классификатори кодини топиш мумкин бўлади.

 

Бундан ташқари, илгаригидек чекларда қуйидагиларни топиш мумкин:

  • чекнинг тартиб рақами;
  • онлайн-НКМнинг завод рақами ёки виртуал кассанинг серия рақами;
  • тадбиркорлик субъектининг номи;
  • унинг СТИРи;
  • пулли ҳисоб-китоблар амалга ошириладиган манзил (харидорга етказиб бериш хизмати амалга оширилган тақдирда етказиб берувчи тадбиркорлик субъектининг юридик манзили);
  • товар/хизмат номи;
  • маркировка қилинадиган товарлар учун - маркировка коди;
  • товар/хизмат миқдори;
  • товар/хизмат нархи (қиймати);
  • товар/хизматнинг ҚҚС ставкаси;
  • товар/хизматнинг ҚҚС суммаси;
  • тўлов шакли: нақд, пластик карта ёки аралаш;
  • тўловнинг жами суммаси;
  • тўлов санаси ва вақти;
  • фискал модулнинг такрорланмайдиган рақами;
  • фискал белги;
  • берилган касса чекининг ҳақиқийлигини текшириш учун камида 30х30 миллиметр ўлчамдаги QR-код;
  • харидор томонидан кўрсатиладиган бошқа реквизитлар.

 

3. Кўчма савдо билан шуғулланадиган тадбиркорлар учун қоидалар белгиланди

 

Низомга қўшимча киритилди, у билан кўчма савдо субъектлари учун онлайн-НКМ ва виртуал кассани рўйхатдан ўтказиш қоидалари белгиланади. Улар ўз касса қурилмаларини тадбиркорлик субъекти рўйхатдан ўтган жой бўйича туман (шаҳар) ДСИдан рўйхатдан ўтказишлари керак.

 

Онлайн-НКМ ёки виртуал кассани ДСХОда рўйхатдан ўтказиш учун тадбиркорлик субъектлари аҳоли билан пулли ҳисоб-китобларни амалга оширишни бошлашдан олдин белгиланган шакл бўйича тузилган электрон ёки ёзма ариза билан Давлат реестрига киритилган ТХКМ ёки унинг ҳудудий филиалига мурожаат қилади.

 

Аризага қуйидаги ҳужжатларни илова қилиш зарур:

  • турғун шохобча (офис, бош дўкон) мавжудлигини тасдиқлайдиган ҳужжатларнинг нусхалари (бино, иншоотнинг ёки унинг қисмининг ижара шартномаси ёки кадастр ҳужжатлари);
  • онлайн-НКМ ва (ёки) виртуал кассага техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш тўғрисида ТХКМ билан шартнома нусхаси;
  • турғун савдо (хизмат кўрсатиш) шохобчаси манзилининг харитадаги координатаси.

 

4. Солиқчилар учун онлайн-НКМ ва виртуал кассаларни рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги аризаларин кўриб чиқиш муддатлари чекланди

 

Бугунги кунда Низомда фақат ТХКМ ходимига тадбиркорлик субъекти томонидан ариза тақдим этилган пайтдан эътиборан 4 соат ичида  онлайн-НКМ ёки виртуал кассани рўйхатдан ўтказиш учун ҳужжатларни солиқ органларига бериш мажбуриятини юклайдиган норма мавжуд.

 

Энди эса Низом норма билан тўлдирилмоқда, унга асосан давлат солиқ хизмати органлари ҳужжатларни махсус ахборот тизимида рўйхатдан ўтказилган (ТХКМдан жўнатилган пайтдан эътиборан) санадан эътиборан 8 иш соатида кўриб чиқишлари шарт.

 

5. Квитанциялар берган ҳолда сотувлар тўғрисидаги маълумотларни онлайн-НКМ ёки виртуал кассага киритилиши зарур

 

Онлайн-НКМ ёки виртуал касса бузилган ҳолда захирадаги қурилмани ўрнатгунга қадар Низом тадбиркорлик субъектларига белгиланган намунадаги квитанцияни беришга рухсат беради. Ҳужжат тадбиркорларга ушбу квитанциялар бўйича маълумотларни захирадаги қурилма ўрнатилгандан сўнг ёки таъмирлаш тугагандан кейин онлайн-НКМ ёки виртуал кассалар тизимига киритиш мажбуриятини юклайдиган норма билан тўлдирилди. Моҳиятига кўра, бу шуни англатадики, квитанцияларда мавжуд маълумотларга ўхшаш маълумотлар билан чеклар урилиши керак.

 

6. Экспертиза учун муддатлар оширилди

 

Агар текширувчилар ва назорат қилувчи органларда онлайн-НКМ ёки виртуал кассанинг созлиги юзасидан шубҳа пайдо бўлса, улар уни экспертиза учун олишлари мумкин. Амалдаги нормаларга биноан бундай экспертиза олиб қўйилган кундан эътиборан 3 иш куни ичида ўтказилиши керак. Тузатишлар кучга киргандан кейин ушбу муддатнинг давомийлиги 10 кунга қадар узайтирилади.

 

7. Фискал модуль учун қандай ҳақ тўлаш аниқлаштирилди

 

Низомнинг 55-бандига асосан тадбиркорлик субъектларини фискал модуль билан таъминлаш ва оператор томонидан кўрсатиладиган хизматлар учун йилда бир марта БҲМнинг 1 баравари миқдорида тўлов ундирилади. Аниқлаштирилишича, ушбу тўлов ҳам нақд, ҳам нақдсиз шаклда амалга оширилиши мумкин”.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 21.11.2020 йилдан кучга кирди.

 

Олег ГАЕВОЙ.