Неверный логин или пароль
x
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
  • www.norma.uz
  • Қонунчиликда янги
  • Чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслардан кимлар Ўзбекистон минтақаларида прописка қилиниши мумкин

Чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслардан кимлар Ўзбекистон минтақаларида прописка қилиниши мумкин

05.09.2018

Читать на русском языке

 

Чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни доимий ва вақтинча прописка қилиш тартибини такомиллаштиришга қаратилган Президент қарори қабул қилинди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги хабар беради.

 

Бу – муҳим! Мазкур ҳужжат Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида прописка олиш тартибига татбиқ этилмайди.  Пойтахт ва пойтахт вилоятида прописка қилиниш ҳуқуқига эга чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар рўйхати илгари тасдиқланган (бу ерга қаранг). Ўзбекистон Республикаси фуқароларига қабул қилинган ҳужжат татбиқ этилмайди: уларни доимий прописка қилиш шартлари ва тартиби ўзгармади.

 

Хабарда бошқа мамлакатлардан келган ва Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда (Тошкент вилоятидан ташқари) доимий прописка олиш ҳуқуқига эга шахслар тоифаси рўйхати келтирилади. Уларга қуйидагилар киради:

  • қонун ҳужжатларига мувофиқ сотиб олинган уй-жойга эга бўлган чет эл давлатларнинг фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар – хусусий мулк қилиб олинган уй-жойга;
  • қариндошлар – мазкур рўйхат кучга киргунга қадар ўзларининг тўғри шажара бўйича биринчи ва иккинчи даражадаги қариндошлари доимий прописка қилинган уй-жой майдонига;
  • эр (хотин) – хотини (эри) доимий прописка қилинган уй-жой майдонига, башарти камида 5 йил биргаликда яшаётган бўлса;
  • васийлик ва ҳомийликдаги шахслар – васий (ҳомий) доимий прописка қилинган уй-жой майдонига;
  • ота-онаси бўлмаган вояга етмаган туғишган ака-ука ва опа-сингиллар – ўзларининг туғишган ака-ука ёки опа-сингиллари доимий прописка қилинган уй-жой майдонига;
  • давлат ташкилотларига ишга таклиф этиладиган мутахассислар тегишли орган ёки ташкилот раҳбарининг илтимосномасига кўра, шунингдек, уларнинг оила аъзолари (эри, хотини, шунингдек, уларнинг ўз оиласи бўлмаган фарзандлари) – мазкур шахслар лавозимда турадиган даврга;
  • Ўзбекистонда туғилган ёки илгари доимий прописка қилинган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар – доимий яшаш учун Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларга (Тошкент вилоятидан ташқари) қайтиб келганида.

 

Таҳририятдан: норматив-ҳуқуқий ҳужжат эълон қилингандан кейин шарҳга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиши мумкин.

 

 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_

Курс валют

2018-09-18
  • USD:8039.00 (+176.83) сум
  • EUR:9347.75 (+266.16) сум
  • RUB:118.05 (+5.46) сум