Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uz:Как изменялись матпомощь и НДФЛ в 2021 году Внимание! Успейте подать заявку на дистанционный экзамен ДипИФР до 22 октября 2021 года Как работать без функционала по отправке ЭСФ на импорт услуг и для комиссионеров Какие компенсационные выплаты включаются в доходы в виде оплаты труда Налоговые последствия импорта услуг: НДС

«Чиройли» авторақамлар бериш тартиби ўзгартирилди

10.11.2020

Читать на русском языке

 

Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 31 августдаги 683-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди (4.11.2020 йилдаги 687-сон ВМҚга қаранг).

 

Биринчидан, ДЙҲХХ органларида давлат рўйхатидан ўтказилиши лозим бўлган транспорт воситалари рўйхати кенгайтирилди. Рўйхатга двигателининг қуввати 4 кВт ва ундан ортиқ бўлган ёки соатига 40 ва ундан юқори тезликда юрадиган электромобиллар (электромотоцикллар, электросамокатлар) ҳам киритилди.

 

Иккинчидан, автотранспорт воситалари учун рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларини (РЎДРБ) оширилган тўлов ставкалари бўйича бериш тартибига ўзгартиришлар киритилди. Эслатиб ўтамиз, улар икки турга бўлинади:

  • бошланғич нархи қўйилган олти тоифанинг белгиланган рақамлар комбинацияси – ЎзР ТХБнинг онлайн-аукцион савдолари орқали берилади;
  • харидоргир ҳарф ва рақамлар комбинациясига эга бўлган рақам белгилари 150 БҲМ миқдорида тўлов тўланганда берилади. Илгари шундай тартиб бўйича биринчи турдаги (1-6 тоифадаги) «рақамлар»ни олиш мумкин бўлмаган.

 

Энди жисмоний ва юридик шахслар иккинчи турдаги РЎДРБни (харидоргир ҳарф ва рақамлар комбинациясига эга бўлган) олишлари мумкин:

а) тегишли 4-6-тоифалар – 150 БҲМ тўланган ҳолда;

б) 1-3-тоифалар – аризаларга асосан аукцион орқали берилади. Мазкур ҳолатда бошланғич нархлар қуйидагича бўлади:

Т/р

РЎДРБ рақам комбинациялари

Исталган ҳарф комбинациялари учун тўлов ставкалари (БҲМда)

Тошкент шаҳрида

Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда

1

001, 007, 100, 111, 222, 555, 700, 777, 888

900

500

2

002, 005, 010, 020, 050, 070, 077, 080. 101, 200, 202, 300, 333, 444, 500, 505, 666, 707, 800, 808, 999

600

300

3

003, 004, 006, 008, 009, 011, 022, 030, 040, 055, 088, 090.

110, 303, 400, 404, 550, 600, 701, 717, 757, 770, 900, 909

300

200

 

Бундан ташқари, РЎДРБ аукционга қўйилган кундан бошлаб 6 ой мобайнида сотилмаган (харидорлар мавжуд бўлмаган) тақдирда:

  • 1 ва 2-тоифадагилар учун бошланғич нархлар бир поғонага туширилиб (ҳарфлари бир хил комбинацияда бўлган РЎДРБ бундан мустасно), мос равишда 2 ва 3-тоифаларга доир бошланғич нархларда аукционга қўйилади;
  • 4-6-тоифадаги РЎДРБ аукциондан олиниб, аукционга қўйилган бошланғич нархда кунлик шакллантириладиган ошкора рўйхат асосида умумий тартибда реализация қилинади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 5.11.2020 йилдан кучга кирди.

 

Олег Заманов.