Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uz:Как продать квартиру работнику: бухучет и налоговые последствия Что делать экспортеру, если программа приняла в зачет сумму больше положенной В НК внесли нормы об уплате налогов в рассрочку без залога Какие выплаты относятся к доходам в виде оплаты трудаВ ЕНСТ появилась возможность обновлять данные при замене паспортов

Чорвоқ сув омбори атрофи ўрмонлаштирилади

09.08.2021

Читать на русском языке

Вазирлар Маҳкамасининг 6.08.2021 йилдаги “Чорвоқ сув омбори атрофидаги тоғ ва тоғ олди ҳудудларда ўсимлик қопламининг қисқаришини олдини олишга қаратилган комплекс чора-тадбирлар тўғрисида”ги 499-сон қарори қабул қилинди.

 

Ҳужжат билан қуйидагиларни назарда тутувчи Чорвоқ сув омбори ҳамда унинг атрофидаги тоғ ва тоғ олди ҳудудларида ўсимлик қоплами қисқаришининг олдини олишга қаратилган комплекс чора-тадбирлар дастури тасдиқланди:

  • тоғ ва тоғ олди ҳудудларини ўрмонлаштириш ҳамда ер эрозиясининг олдини олиш бўйича маҳаллий флора таркибида учрайдиган дарахт ва буталар сонини кўпайтириш;
  • кучли шамол ва чангли бўронлар таъсирини юмшатувчи иҳота дарахтзорларини барпо этиш;
  • чорва молларининг боқилиш ҳудудлари ва чиқинди зоналарини тартибга солиш;
  • ўсимлик қопламининг қисқаришига таъсир этувчи тизимли омилларни ўрганишга қаратилган кенг кўламдаги илмий тадқиқотларни ташкил этиш;
  • экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, аҳоли саломатлигини асраш;
  • кўкаламзорлаштиришга қаратилган комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш.

 

Бундан ташқари, 2021-2025 йилларда Чорвоқ сув омбори ҳамда унинг атрофидаги экотизимни ҳимоя қилиш ва қайта тиклаш, ерлар деградациясининг олдини олиш ҳамда чўлланишга қарши курашишга қаратилган фундаментал ва амалий тадқиқотлар ҳамда инновацион лойиҳаларни амалга ошириш дастури тасдиқланди.

 

Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасига қуйидагилар топширилди:

  • хатловдан сўнг бир ой муддатда ўрмон барпо этиладиган ер майдонларини аниқлаш ҳамда ушбу майдонларга талаб этиладиган дарахт ва буталарнинг уруғлик захирасини яратиш;
  • Фанлар академияси билан биргаликда тупроқ ва иқлим шароитидан келиб чиққан ҳолда экиладиган дарахт ҳамда буталар турлари рўйхатини шакллантириш;
  • 2021-2023 йилларда ўрмон барпо қилиш тадбирларининг босқичма- босқич амалга оширилишини ташкил этиш;
  • “Ақлли ўрмон хўжалиги” дастурини жорий қилиш.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 7.08.2021 йилдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова.