Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzЧто изменилось в механизме отправки отчетности по кодам 29 и 137 (импорт услуг) В какие периоды можно платить налог на прибыль по сниженной на 50% ставке Как исправить ошибки по ИКПУ в электронных документах

Даромад бўйича декларацияларини ЯИДХП орқали топшириш мумкин

04.12.2023

Читать на русском языке

Вазирлар Маҳкамасининг 30.11.2023 йилдаги «Вазирлар Маҳкамасининг «Солиқ тўловчиларни ҳисобга қўйиш соҳасидаги айрим давлат хизматларини кўрсатиш бўйича маъмурий регламентларни тасдиқлаш тўғрисида» 2022 йил 2 апрелдаги 150-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги 636-сон қарори қабул қилинди.

 

Ҳужжат билан Жисмоний шахсларнинг жами йиллик, ихтиёрий ва дастлабки тарздаги ҳамда чет эл жисмоний шахсининг мол-мулкини реализация қилишдан олинган даромадлари тўғрисидаги декларацияларини тақдим этиш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламенти тасдиқланди.

 

Декларацияни:

  • Давлат хизматлари маркази;
  • Электрон солиқ хизматлари портали;
  • ЯИДХП орқали бериш мумкин.

Декларация тақдим этилгандан сўнг 5 иш куни ичида солиқ органи декларациянинг ҳаққонийлигини текширади ва уни қабул қилади ёки маълумотларни тўғирлаб декларацияни қайта топшириш ҳақида хабарнома юборади.

 

Жисмоний шахсларнинг профессионал ва олий таълим, нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари ва (ёки) мактаблар ҳамда олинган ипотека кредитларига йўналтирилган даромадлари бўйича ортиқча тўланган даромад солиғини қайтаришга ариза юбориш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламенти тасдиқланди.

 

Ариза қабул қилингандан сўнг 10 иш куни ичида солиқ органи мурожаатчига жавоб хати юборади.

 

Давлат хизматлари кўрсатилганлиги учун йиғим ундирилмайди.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 01.12.2023 йилдан кучга кирди. 

 

Собир Нурбердиев.