Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzМожет ли иностранное юрлицо торговать на местных маркетплейсах без регистрации в Узбекистане Что делать, если при выставлении ЭСФ возникает ошибка «Покупатель не является вашим клиентом» Как учесть передачу материалов по договору займа Как предприятиям оптовой и розничной торговли работать с маркированными прохладительными напитками

Дарсликларни нашр этиш учун хом ашё – тўғридан-тўғри шартномалар бўйича

05.02.2019

Читать на русском языке

 

Давлат буюртмачилари томонидан тўғридан-тўғри шартномалар бўйича харид қилинадиган товарлар (ишлар, хизматлар) рўйхати (бундан кейин – Рўйхат) тўлдирилди.

 

Эслатиб ўтамиз, Президентнинг 27.09.2018 йилдаги ПҚ–3953-сон қарори билан жорий этилган тартибга кўра, давлат буюртмачилари («Давлат харидлари тўғрисида»ги Қонуннинг 16-моддасига қаранг) Рўйхатга киритилган товарларни (ишларни, хизматларни) тўғридан-тўғри шартномалар бўйича харид қилишлари мумкин. Бироқ шартнома тузилган санадан бошлаб 3 кундан кечиктирмай у ҳақдаги ахборотни давлат харидлари махсус ахборот порталида (xarid.uz) жойлаштириш зарур.

 

Аввалбошдан Рўйхатга 29 та позиция, шу жумладан алоқа, интернет ва телерадиоузатиш хизматлари, банк, реклама, суғурта хизматлари (мажбурий суғурталаш бўйича) ва ҳ.к. киритилган.

 

Президентнинг 2.02.2019 йилдаги қарори билан Рўйхат кенгайтирилди. Унга киритилган тузатишларга мувофиқ, таълим муассасалари учун дарсликлар ва ўқув-методик жамламаларни нашр этиш (қайта нашр этиш) учун мўлжалланган қоғоз ва бошқа сарфлаш материалларини тўғридан-тўғри шартномалар бўйича харид қилишга рухсат берилган.

 

Маълумот учун: Рўйхатдаги товарларни (ишларни, хизматларни) харид қилиш – тўғридан-тўғри шартномаларни тузиш учун ягона асос эмас, «Давлат харидлари тўғрисида»ги Қонуннинг 44-моддаси 13-қисми, 67-моддаси; 27.09.2018 йилдаги ПҚ–3953-сон қарорнинг 2-банди «б» кичик банди ва бошқаларга ҳам қаранг.

 

Олег Заманов.



kadrovik.uz

Курс валют

2024-04-23
  • USD:12711.00 (+0.00) сум
  • EUR:13538.49 (+0.00) сум
  • RUB:136.31 (+0.00) сум

Читайте в свежих номерах