Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uz:Чем вам поможет ценовая политика и как ее составить на 2022 год Малый бухгалтерский глоссарий в картинках. Часть III Когда можно не платить проценты, если у вас отсрочка или рассрочка по земельному налогу Как зарегистрировать допсоглашение в Е-ijara

Давлат-хусусий шериклик соҳасида қандай ўзгартиришлар амалга оширилади

28.01.2021

Читать на русском языке

22.01.2021 йилдаги «Давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги қонунчилик такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек айрим қонун ҳужжатларини ўз кучини йўқотган деб топиш ҳақида»ги ЎРҚ-669-сон Қонун қабул қилинди.

 

Мазкур Қонун билан қуйидаги қонунларга ўзгартиришлар киритилади:

 

1) «Валютани тартибга солиш тўғрисида»ги.

Киритилган ўзгартиришларга мувофиқ қуйидаги ҳолатларда республика ҳудудида реализация қилинадиган товарлар (ишлар, хизматлар) нархларининг чет эл валюталарига ва шартли бирликларга боғланишига йўл қўйилади:

  • давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битимлар ва инвестиция шартномалари доирасида жалб этиладиган чет эл инвестициялари иштирокида амалга ошириладиган лойиҳалар бўйича;
  • Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан инвестиция шартномалари бўйича Президентнинг қарорлари асосида.

 

2) «Давлат-хусусий шериклик тўғрисида»ги.

 

Энди концессияга оид муносабатлар ҳам «Давлат-хусусий шериклик тўғрисида»ги Қонун билан тартибга солинади. Концессия лойиҳаларини рўёбга чиқариш, шунингдек концессия шартномаларини тузиш ДХШ лойиҳалари учун белгиланган тартибда амалга оширилади.

 

Қонунга «концессия», «махсус лойиҳалаштириш компанияси», «талабгор» тушунчалари киритилди. Қонунда қўлланиладиган бошқа асосий тушунчалар ҳам аниқлаштирилди.

 

Умумий қиймати 1 млн АҚШ долларидан ортиқ бўлган ДХШ лойиҳаси бўйича тендер ҳужжатлари ва давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битим лойиҳаси ваколатли давлат органи – ДХШни ривожлантириш агентлиги билан келишиб олинади.

 

Қонун маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг ДХШ соҳасидаги ваколатларини белгиловчи 121-модда билан тўлдирилди. Уларга ўз тасарруфидаги объектларни аниқлаш, истиқболли лойиҳаларни ўрганиш ва белгилаш, ДХШ лойиҳаларини ўз вақтида ва самарали амалга оширишга тўсқинлик қиладиган омилларни аниқлаш, ер участкаларини аукцион ўтказмасдан ажратиш бўйича ваколатлар берилади.

 

Шунингдек давлат шеригининг ва ваколатли давлат органининг расмий веб-сайтларига жойлаштириладиган ДХШ лойиҳалари тўғрисидаги қуйидаги маълумотлар аниқлаштирилди. Улар жумласига қуйидаги маълумотлар киритилди:

  • лойиҳа тарафларининг номи;
  • лойиҳанинг фаолият йўналиши;
  • лойиҳанинг жойлашган ери;
  • лойиҳани амалга ошириш муддати;
  • истеъмолчиларга реализация қилинадиган товарларнинг (ишларнинг, хизматларнинг) тарифлари (мавжуд бўлган тақдирда);
  • лойиҳанинг умумий қиймати;
  • давлат томонидан қўллаб-қувватлаш ҳажми ва турлари (мавжуд бўлган тақдирда).

 

Лойиҳалар бўйича ДХШ тўғрисидаги битимни ўзгартириш, унга қўшимча киритиш ёки уни бекор қилиш эквивалентдаги умумий қийматига қараб қуйидаги тартибда амалга оширилади:

  • 1 млн АҚШ долларига қадар бўлганда – ДХШ тўғрисидаги битимда белгиланган тартибда давлат шериги ва хусусий шерик томонидан мустақил равишда;
  • 1 млн АҚШ долларидан ортиқ бўлганда – ваколатли давлат органи билан келишувга кўра;
  • 10 млн АҚШ долларидан ортиқ бўлганда – Вазирлар Маҳкамаси билан келишувга кўра.

 

Хусусий шерикнинг ҳуқуқлари кафолатлари ҳам аниқлаштирилди. Хусусан, белгиланишича, ДХШ тўғрисидаги битим тузилган санада амалда бўлган қонунчиликнинг ўзгартирилиши тўғридан-тўғри хусусий шерикнинг ДХШ лойиҳаси доирасидаги харажатлари ошишига ёки унинг даромадлари камайишига олиб келса, хусусий шерик қуйидагиларни талаб қилишга ҳақли бўлади:

  • ДХШ объектидан эркин фойдаланиш учун тўлов ва (ёки) фойдаланганлик учун тўлов компенсацияловчи тарзда оширилишини;
  • агар бу давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битимда назарда тутилган бўлса, давлат шеригидан бир марталик компенсация тўловини ва (ёки) давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битимга тегишли ўзгартиш ва (ёки) қўшимчалар киритилишини.

 

Энди кредиторлар иштирокидаги ДХШ лойиҳалари доирасида кредиторлар давлат шериги ёки хусусий шерик билан тўғридан-тўғри битимлар тузиши мумкин бўлиб, уларда қуйидагилар инобатга олиниши керак:

  • хусусий шерик (хусусий шерик раҳбариятининг) алмаштирилиши ёки четлаштирилиши муносабати билан кредиторларнинг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари;
  • хусусий шерик алмаштирилган ёки четлаштирилган ҳолларда, ДХШ тўғрисидаги битимга мувофиқ давлат шериги томонидан хусусий шерикка тўланиши лозим бўлган тўловларни кредиторларга тўлаш мажбурияти;
  • ДХШ тўғрисидаги битимни бекор қилиш хавфини камайтиришга доир шартлар;
  • ДХШ тўғрисидаги битим муддатидан олдин тугатилганда тўланадиган тўловлар;
  • ДХШ лойиҳасининг амалга оширилиши ҳақидаги, тарафларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари таъминланиши тўғрисидаги ахборотни алмашиш тартиби.

 

ДХШни қўллаб-қувватлаш механизми белгиланди. Қўшимча кафолатлар бериш ва (ёки) қўллаб-қувватлаш қуйидагича амалга оширилади:

  • Ўзбекистон билан давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тўғрисида битим тузиш орқали;
  • ёки давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битимда назарда тутилган тартибда.

 

Давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тўғрисидаги битим Ўзбекистон номидан Молия вазирлиги томонидан имзоланади ҳамда, агар тегишли қарорларда бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, Президентнинг қарори ёки Вазирлар Маҳкамасининг Битимни тасдиқлаш тўғрисидаги қарори қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 23.01.2021 йилдан кучга кирди.

 

 Эльмира Сиразиева.