Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uz Как срочно нужно реализовать немаркированные прохладительные напитки ЭТТН для авто, приобретенных в лизин Как не-финансисту разобраться в финансах… не учась Как учитывать списание ГСМ – Buxgalter Pro Как учитывать списание ГСМ – Buxgalter Pro

Давлат авиацияси авиация ходимларига кимлар киради

16.02.2018

 

Вазирлар Маҳкамасининг 15.02.2018 йилдаги 111-сон қарори билан Ўзбекистон Республикаси давлат авиацияси авиация ходимларига тегишли лавозимлар рўйхати тасдиқланди.

 

2002 йилда тасдиқланган рўйхатнинг олдинги таҳрири ўз кучини йўқотди.  

 

Рўйхатга киритилган барча лавозимлар қуйидаги 5 та тоифага бўлинган:

 

1 – учувчилар таркибига кирувчи шахслар. Уларга махсус тайёргарликдан ўтган ва ҳаво кемаси (учувчисиз учиш аппарати) экипажи таркибида парвозда (учувчисиз авиация комплекси қўмондонлик-бошқарув станциясида) бошқариш, ҳаво навигацияси, ҳаво кемасидан, унинг тизимлари ва асбоб-ускуналаридан фойдаланиш бўйича ўз функционал мажбуриятларини бажарувчи шахслар, эгаллаб турган штат лавозими ва ҳарбий ҳисобдаги ихтисослиги бўйича парвозга тегишли рухсатнома мавжуд бўлганда.  

 

2 ­– ҳаво қатновини ташкил этувчи ва унга хизмат кўрсатувчи шахслар.

 

3 – ҳаво кемалари парвозларини ташкил этувчи шахслар. Мудофаа вазирлиги марказий аппарати ҳамда ҳаво ҳужумига қарши ва ҳарбий ҳаво кучлари қўшинлари қўмондонлиги, олий ҳарбий авиация ўқув юрти учувчилари таркибидаги шахслар, авиация қўшилмаси, қисми, эскадрильяси, алоҳида разведка авиация эскадрильяси командирлари ва уларнинг ўринбосарлари бир вақтнинг ўзида ҳаво кемалари парвозларини ташкил этувчи шахслар ҳисобланади.

 

4 – ҳаво кемаларига техник хизмат кўрсатишни амалга оширувчи шахслар.

 

5 – ҳаво кемалари парвозларини таъминлашни амалга оширувчи шахслар.

 

Маълумот учун: мазкур классификация профессионал фаолият билан шуғулланишга тайёрлаш ва бунга рухсат бериш, тиббий текширувдан ўтказиш, шунингдек бундай ходимлар ишлаши учун ёш чекловларини белгилаш чоғида қўлланилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва  15.02.2018 йилдан кучга кирди.

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни, шарҳлар ва у билан боғлиқ бошқа қонун ҳужжатларига ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари» ахборот-қидирув тизимида яқинда танишиш мумкин.

 

Олег Заманов.