Ўзавтовокзал сервис” ДУК ташкил этилди. Корхона Тошкент, Бухоро, Қашқадарё, Жиззах ва Сирдарё вилоятларидаги 15 та давлат автовокзаллари ва автостанцияларини бошқаради.
Бу Вазирлар Маҳкамасининг 10.09.2018 йилдаги “Давлат автовокзаллари ва автостанцияларини бошқариш самарадорлигини таъминлашга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида” 712-сон қароридан келиб чиқади.
“Ўзавтовокзал сервис” ДУК “Тошкент вилояти автовокзаллари ва йўловчилар автостанциялари бош ишлаб чиқариш корхонаси” ДУКни қайта номлаган ҳолда ташкил этилди. Ўзбекистон автомобиль транспорти агентлиги корхонанинг муассиси бўлди.
“Ўзавтовокзал сервис" ДУКга Қорақалпоғистон ва бошқа вилоятларда филиаллар ташкил этиш ҳуқуқи берилди.
Юқорида айтилганларга қараганда, “Ўзавтовокзал сервис” ДУК нафақат ўзига берилган автовокзаллар ва автостанцияларни бошқаради, балки мамлакатимизнинг бутун ҳудуди бўйича йўловчилар инфратузилмасини ривожлантириш учун янгиларини барпо этади.
Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 12.09.2018 йилдан кучга кирди.
Олег Гаевой.