Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uz Как срочно нужно реализовать немаркированные прохладительные напитки ЭТТН для авто, приобретенных в лизин Как не-финансисту разобраться в финансах… не учась Как учитывать списание ГСМ – Buxgalter Pro Как учитывать списание ГСМ – Buxgalter Pro

Давлат бошқаруви тизими модернизация қилинади

30.08.2017

 

ҚҲТБТ порталида Ўзбекистон Республикасида Маъмурий ислоҳотлар концепцияси лойиҳаси эълон қилинди.

 

Бугунги кунда давлатнинг ўз олдига қўйган вазифаларига эришишига тўсқинлик қилувчи қатор муаммолар қайд этилган. Бундай аҳвол давлат бошқаруви тизимининг тубдан такомиллаштирилишини талаб этади, айнан эса:

  • давлат бошқаруви органларининг вазифалари, функциялари ва ваколатлари, уларни амалга ошириш механизмлари ҳамда жавобгарлик соҳасини аниқлаштириш,  мувофиқлаштириш ҳамда стратегик режалаштириш жараёнларини марказлаштиришдан чиқариш ва такомиллаштириш;
  • давлат бошқаруви органлари фаолиятини ташкил этишнинг институционал, молиявий асосларини такомиллаштириш, давлат хизматларининг сифати ва улардан фойдаланиш имкониятини ошириш, шу жумладан, уларнинг электрон шаклда тақдим этилишини тўлақонли таъминлашга ўтиш, «Электрон ҳукумат» тизимини янада ривожлантириш;
  • иқтисодиёт тармоқларини давлат томонидан тартибга солиш самарадорлигини ошириш ва хўжалик бошқаруви органлари мақомини қайта кўриб чиқиш;
  • маҳаллий давлат ҳокимияти органларини ташкил этиш ва фаолиятини такомиллаштириш;
  • профессионал давлат хизматининг самарали тизимини шакллантириш, давлат бошқаруви органлари фаолиятида коррупцияга қарши курашишнинг самарали механизмларини жорий этиш.

 

Лойиҳа ишлаб чиқувчиларининг фикрича (Бош прокуратура), юқоридаги йўналишларнинг ҳар бири бўйича тадбирларни босқичма-босқич, ўз вақтида ва тўлиқ амалга ошириш қуйидагилар учун имконият яратади:

  • давлат бошқаруви тизимини оптималлаштириш, ортиқча ва хос бўлмаган функциялар ва вазифаларни бартараф этиш орқали марказлаштиришдан чиқариш, такрорийлик ва паралелликка барҳам бериш, функциялар ва вазифаларни бажариш самарасини ошириш, бошқарув қарорларини қабул қилиш тартиби шаффофлигини ошириш, маъмурий фаолиятнинг тезкор ички назорати мезон ва механизмларини жорий этиш;
  • ривожланиш, мақсад қўйиш ва мақсадга эришишнинг стратегик режалаштириш тизимини шакллантириш;
  • иқтисодиётнинг хусусий секторига регулятор таъсирини оптималлаштириш, бизнесни юритиш учун маъмурий тўсиқларни камайтириш;
  • хўжалик бошқаруви органлари тизимини такомиллаштириш, бозор механизмларидан фойдаланиш асосида тижорат тузилмалари бошқарувида иштирок этиш бўйича мувозанатлашган давлат сиёсатини шакллантириш, хўжалик жамиятмалари устав жамғармаларидаги давлат улушларини бошқариш самарасини ошириш ҳисобига иқтисодиётни тармоқ бошқарувига ёндашувни тубдан ўзгартириш;
  • бошқарув қарорлари қабул қилинишининг шаффофлиги ва очиқлигини таъминловчи маъмурий тартиб-таомилларни такомиллаштириш;
  • ягона қонунчилик базасига ва давлат хизматчилари фаолиятини аниқ  регламентлашга асосланган ҳамда улар фаолиятининг самарадорлиги ва шаффофлигини оширишни таъминловчи давлат хизмати тизимини жорий қилиш;
  • жамият учун очиқ интеграциялашган электрон тизимлар ва маълумотлар базалари асосида «Электрон ҳукумат» тизимига, жамият ва бизнес талабларига мос келиши нуқтаи назаридан уни мониторинг қилиш ва баҳолаш механизмларига тўлақонли ўтиш.

 

Лойиҳа ўзгартирилиши, қўшимчалар киритилиши ёки рад этилиши мумкин.

 

Олег Заманов,

экспертимиз.