Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак исправить 4 типичные ошибки с онлайн-ККТ в комиссионной торговле Когда могут оштрафовать при несвоевременном представлении налоговой отчетности Как предприятию оценить свою платежеспособность и финансовую устойчивость Как оформить дополнительный ЭСФ Как оформить дополнительный ЭСФ

Давлат эҳтиёжлари учун шолини «Ўздонмаҳсулот» АК ташкилотлари сотиб олади

01.11.2017

Вазирлар Маҳкамасининг 27.10.2017 йилдаги 876-сон «Давлат эҳтиёжлари учуи шоли ҳарид қилишни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори эълон қилинди.

 

Шу йил ҳосилидан бошлаб давлат эҳтиёжлари учун шолини шоли етиштирувчи хўжаликлардан "Ўздонмаҳсулот" акциядорлик компаниясининг дон қабул қилиш ташкилотлари сотиб олишади. Бунинг учун улар ўртасида контрактация шартномалари тузилади. Улар келишилган бозор нархларида харид қилинади.

 

Маълумот учун: контрактация шартномасига мувофиқ қишлоқ хўжалиги маҳсулотини етиштирувчи қишлоқ хўжалиги маҳсулотини қайта ишлаш ёки сотиш учун бундай маҳсулотни харид қиладиган шахсга –– тайёрловчига шартлашилган муддатда топшириш (топшириб туриш) мажбуриятини олади, тайёрловчи эса бу маҳсулотни қабул қилиш (қабул қилиб туриш), унинг ҳақини шартлашилган муддатда муайян баҳода тўлаш (тўлаб туриш) мажбуриятини олади (465 ФК 465-модда).

 

Ҳаридларни молиялаштириш ва шоли етиштириш ҳамда уни қайта ишлаш тизимига бозор механизмларини тўлиқ жорий этиш учун "Ўздонмаҳсулот" АК мақсадли жамғарма ташкил этади (юридик шахс мақомига эга бўлмаган).

 

Тасдиқланган схемага кўра, ҳар йили 1 майгача моддий-техник ресурсларни сотиб олиш, жумладан, уруғ ва хизматлар тўлови учун аванс тўловлари ажратилади. 1 декабргача давлат эҳтиёжи учун товар ва уруғ-шоли хомашёлари ҳариди амалга оширилади. Шоли етиштирувчи хўжаликлар билан охирги ҳисоб-китобларйил якунида амалга оширилади.

 

"Ўздонмаҳсулот" АКнинг дон қабул қилиш ташкилотларига, истисно тариқасида, бюджет ташкилотлари ва бюджетдан маблағ олувчилар билан шоли етказиб бериш бўйича тўғридан-тўғри шартномалар тузишга рухсат берилди. Бундан нархлар ички бозоридаги ўртача нархлардан ошмайдиган бўлиши зарур.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида расман эълон қилинган ва 31.10.2017 йилда кучга кирди. 

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.  

Олег Заманов,

 экспертимиз.

 

kadrovik.uz

Курс валют

2024-04-23
  • USD:12711.00 (+0.00) сум
  • EUR:13538.49 (+0.00) сум
  • RUB:136.31 (+0.00) сум

Читайте в свежих номерах