Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uz:Чем вам поможет ценовая политика и как ее составить на 2022 год Малый бухгалтерский глоссарий в картинках. Часть III Когда можно не платить проценты, если у вас отсрочка или рассрочка по земельному налогу Как зарегистрировать допсоглашение в Е-ijara

Давлат харидлари бўйича қандай шартномалар экспертизадан ўтказилмайди

05.08.2021

Читать на русском языке

Вазирлар Маҳкамасининг 30.07.2021 йилдаги «Давлат буюртмачилари томонидан товарларнинг (ишларнинг, хизматларнинг) давлат харидларида узлуксизликни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 473-сон қарори қабул қилинди.

 

«Давлат харидлари тўғрисида»ги Қонунга мувофиқ Президентнинг фармонлари ва қарорларида, шунингдек Вазирлар Маҳкамасининг қарорларида товарнинг (ишнинг, хизматнинг) давлат харидини тўғридан-тўғри шартнома асосида амалга оширишга рухсат берилса, шартнома ва шартномага оид қўшимча келишувлар Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳузуридаги «Лойиҳалар ва импорт контрактларини комплекс экспертиза қилиш маркази» ДУКда комплекс экспертизадан ўтказилиши лозим.

 

Давлат буюртмачилари томонидан тўғридан-тўғри шартномалар бўйича харид қилинадиган товарлар (ишлар, хизматлар) рўйхатига (Президентнинг 27.09.2018 йилдаги ПҚ-3953-сон қарорига илова) киритиладиган ўзгартиришлар билан қуйидагилар белгиланмоқда:

  • 2, 3, 4, 7, 11, 13, 14, 16, 18, 22, 26, 27-бандлари бўйича тегишлигига кўра барча давлат буюртмачилари томонидан;
  • 5-6, 9, 12, 17, 20-21, 23, 25, 29, 30, 34, 38-бандлари бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Санитария эпедимиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати, Президент Администрацияси ҳузуридаги Тиббиёт бош бошқармаси ва уларнинг тизимига кирувчи ташкилотлар, Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси, шунингдек давлат тиббиёт ташкилотлари томонидан товарнинг (ишнинг, хизматнинг) давлат харидини тўғридан-тўғри шартнома асосида амалга оширишда шартнома ва шартномага оид қўшимча келишувлар Комплекс экспертиза қилиш марказида экспертизадан ўтказилмайди.

 

Молия вазирлигининг Давлат молиявий назорати департаменти ва ҳудудий бошқармаларига Давлат буюртмачилари томонидан Давлат бюджетидан ажратилаётган маблағларнинг мақсадли ишлатилиши устидан тизимли назорат ўрнатиш топширилди.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 30.07.2021 йилдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова.