Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uz:Кто должен сдать финотчетность за III квартал 2021 года Как исправить оценку «Высокий риск» по критерию «Данные о руководстве» Типичные ошибки при налогообложении «командировочных» Новые преференции при импорте фруктов, мяса, растительного масла

Давлат харидлари: маҳаллий ишлаб чиқарувчиларга преференциялар

12.05.2021

Читать на русском языке

Молия вазирининг 8.04.2021 йилдаги 21-сон буйруғи (рўйхат рақами 3016-4, 4.05.2021 й.) билан Харид қилиш тартиб-таомилларини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритилди.

 

Вазирлар Маҳкамасининг 29.01.2021 йилдаги 41-сон қарорига мувофиқ Низом қуйидаги бандлар билан тўлдирилди:

  • 341-банд, унда агар харидлар режа-жадвали 3 ой олдин махсус ахборот порталига жойлаштирилмаган бўлса, бошланғич нархни пасайтириш учун ўтказиладиган аукцион орқали давлат харидларини амалга оширишда товарларни етказиб бериш муддати 7 кундан кам бўлмаслиги кераклиги назарда тутилган;
  • 47ва 1271-бандлар, уларга мувофиқ танловда (тендерда) хорижий етказиб берувчилар билан бирга икки ёки ундан ортиқ иштирокчилар – маҳаллий ишлаб чиқарувчилар бўлган тақдирда, маҳаллий ишлаб чиқарувчиларга нисбатан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда нарх преференцияси қўлланилади.

 

Маълумот учун! 29.01.2021 йилдаги 41-сон ВМҚ билан тасдиқланган Давлат харидларида маҳаллий ишлаб чиқарилган товарларга (ишлар, хизматларга) преференция бериш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ тендерда (танловда) хорижий етказиб берувчилар билан бирга икки ва ундан ортиқ иштирокчилар – маҳаллий ишлаб чиқарувчилар бўлган тақдирда, маҳаллий ишлаб чиқарувчиларга нисбатан нарх преференцияси қўлланилади. Бунда ҳар бир лот бўйича 15% миқдорида нарх преференцияси берилади ҳамда республика ҳудудида саноат ишлаб чиқариш (ишларни бажариш, хизмат кўрсатиш) фаолиятини амалга оширадиган хўжалик юритувчи субъектларга нисбатан қўлланилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 4.05.2021 йилдан кучга кирди.

 

Эльмира Сиразиева.