Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Как аутсорсинговой компании выделиться среди конкурентов Можно ли не сдавать перерасчет, если ГТД села в реестр покупок после сдачи Расчета НДС Кто и по каким объектам уплачивает налог на имущество юридических лиц

Давлат харидларининг электрон тизими қандай ташкил этилади

01.08.2025

Читать на русском языке

Вазирлар Маҳкамасининг 30.07.2025 йилдаги "Давлат харидларида ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланишни кенгайтириш ҳамда давлат харидлари электрон тизими операторлари фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги 476-сон қарори қабул қилинди.


Ҳужжат билан қуйидагиларни белгилайдиган Давлат харидлари электрон тизими операторлари тўғрисидаги низом тасдиқланди:

  • давлат харидлари электрон тизимини ташкил этиш тартиби;
  • давлат харидлари субъектларини давлат харидлари электрон тизимида рўйхатдан ўтказиш қоидалари;
  • давлат харидлари электрон тизими операторлари томонидан қонунчилик талабларига риоя этилишини таъминлаш ва дастлабки мониторингни ўтказиш чоралари.

 

Белгиланишича 2025 йил 15 августдан бошлаб:

  • энг яхши таклифлар ва аризалар танлаш натижалари бўйича шартномалар давлат харидлари электрон тизимида автоматик тарзда шакллантирилади, жисмоний шахслар билан тузиладиган фуқаролик-ҳуқуқий шартномалар бундан мустасно;
  • давлат харидларида электрон рақамли имзодан фойдаланган ҳолда қўлда ёзиладиган шаклда тузиладиган шартномалар электрон шаклда тузилади, хорижий етказиб берувчилар билан тузиладиган шартномалар бундан мустасно;
  • махсус ахборот порталида давлат харидлари масалалари бўйича изоҳлар, таклифлар ва шикоятларни қолдириш учун қайта алоқа тартиби жорий этилади;
  • жамоатчилик муҳокамасига чиқарилган баённомалар ва тузиладиган шартномалар юзасидан келиб тушган эътирозлар бўйича давлат буюртмачилари томонидан уларни кўриб чиқиш натижалари ҳақидаги маълумотлар (қабул қилинган тегишли қарорлар) давлат харидлари соҳасида назорат қилувчи органлар учун очилган шахсий кабинетларда акс эттирилади.

 

Давлат харидларини амалга оширишда уларнинг ҳажмини қисмларга бўлиб ташлашга йўл қўйилмайди.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 30.07.2025 йилдан кучга кирди. 

 

Лола Абдуазимова