Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzЭкспорт за сумы: можно ли применить нулевую ставку НДС и налога прибыль Как зарегистрировать договор аренды недвижимости с иностранной компанией на E-ijara Как проводить инвентаризацию основных средств Как переводить работника на другую работу Как переводить работника на другую работу

Давлат хизматчилари учун совғаларни қабул қилиш қоидалари жорий этилди

15.03.2023

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директорининг буйруғи билан (рўйхат рақами 3425, 13.03.2023 й.) Давлат фуқаролик хизматчиси томонидан хизмат сафарлари, халқаро ва бошқа расмий тадбирлар муносабати билан олиниши мумкин бўлган совға қиймати, шунингдек уни тасарруф этиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

 

Низомга асосан, давлат хизматчилари томонидан ўзларининг хизмат ваколатларини жисмоний ва юридик шахслар манфаатларини кўзлаб бажариш ёки бажармаслик эвазига улардан ҳар қандай совғалар олиш тақиқланади. Булар жумласига давлат хизматчиси томонидан алоҳида хизматлари учун давлат органининг тегишли қарори асосида олинган совғалар, шунингдек мусобақалар ва танловларда эришган ютуқлари, давлат байрамлари, нишонланадиган саналар ҳамда бошқа расмий тадбирлар муносабати билан мукофотлаш натижасида олинган совғалар кирмайди.

 

Давлат хизматчиси чет элда амалга ошириладиган хизмат сафарлари, халқаро ва бошқа расмий тадбирлар, шунингдек Ўзбекистон ҳудудида ўтказиладиган халқаро ва бошқа расмий тадбирлар муносабати билан совға олиши мумкин.

 

Бунда совға:

  • Ўзбекистон қонунчилик ҳужжатлари, давлат органининг ички идоравий ҳужжатларига мувофиқ бўлиши;
  • совға уни берувчи томонидан аниқ бир халқаро ва бошқа расмий тадбирлар муносабати билан ихтиёрий тақдим этилган бўлиши;
  • манфаатлар тўқнашуви ёки коррупциявий хавф-хатарларнинг келиб чиқишига сабаб бўлмаслиги, хусусан давлат хизматчисининг хизмат фаолиятида холис қарор қабул қилишига таъсир кўрсатадиган мажбуриятни юзага келтирмаслиги лозим.

 

Давлат хизматчиси чет элда амалга ошириладиган хизмат сафарлари, халқаро ва бошқа расмий тадбирлар вақтида совға берилишини талаб қилиши ёки илтимос қилиши керак эмас.

 

Давлат хизматчиси совға берувчидан унинг совғасининг қийматини тасдиқловчи ҳужжатларни (касса ёки товар чекини ёхуд бошқа ҳужжатларни) сўраб олиши мумкин.

 

Давлат хизматчисига тақдим этилган гулдаста, озиқ-овқат маҳсулотлари (қандолат маҳсулотлари ва бошқалар), канцелярия тўпламлари (тақвим, буклет, ручка ва блокнот) совға ҳисобланмайди ва расмийлаштирилмайди.

 

Ходим хизмат сафаридан қайтиб келган кундан бошлаб уч иш куни ичида давлат органининг коррупцияга қарши курашиш ички назорат бўлинмасига совға олинганлиги тўғрисида ҳисоботни топширади.

 

Чек ёки квитанция мавжуд бўлмаган тақдирда совғанинг қиймати ички ёки ташқи экспертиза ёрдамида аниқланади.

 

Совғанинг қиймати БҲМнинг 4 бараваридан кўп бўлмаган тақдирда, у ходимда қолдирилади. Агарда совғанинг қиймати БҲМнинг 4 бараваридан ортиқ бўлса, давлат органининг балансига кирим қилинади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 13.03.2023 йилдан кучга кирди.


Лола Абдуазимова.