Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
О техническом фильтре при сдаче отчетности по НДС: итоги обсуждения с Налоговым комитетом Нужно ли командировочное удостоверение для выплаты командировочных Во что обойдется неиспользование водомера при заборе воды из скважины Как уплачивать сборы за право реализации алкогольной продукцииКакие льготы предусмотрены при уплате социального налога

Давлат хизматлари – ҳужжатларнинг нотариал тасдиқланган нусхаларисиз

26.12.2017


Ҳукумат ўзининг 20.12.2017 йилдаги 1001-сон қарори билан давлат органларига жисмоний ва юридик шахслар томонидан давлат хизматларини олиш учун тақдим этиладиган ҳужжатларнинг аслидан ўзлари нусха олишлари ва тасдиқлашлари мажбуриятини юклади. Ҳужжатларнинг асли эгаларига қайтарилади.

 

Шу тариқа, давлат хизматини олиш учун энди нотариал идорага бориш учун вақт ва пул сарфлашга ҳожат йўқ.

 

Бу - муҳим! Бироқ қуйидаги ҳолатларда ҳужжатларнинг нотариал тасдиқланган нусхалари талаб этилади:

  • ҳужжат хорижда ҳаракат (фойдаланиш – таҳр.) учун зарур бўлса;
  • ҳужжат хорижий давлатлар органлари томонидан тасдиқланган ёки берилган бўлса;
  • ҳужжатга апостил қўйилиши ёки легаллаштирилиши лозим бўлса;
  • қонунда тўғридан-тўғри кўзда тутилган бошқа ҳолатларда.

 

Вазирлар Маҳкамасининг шу қарори билан 50 дан ортиқ аниқ ҳужжаларнинг нусхаларини нотариал тасдиқлаш бекор қилинди.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида расман эълон қилинган ва  23.12.2017 йилда кучга кирди. 
 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.  


Самир Латипов.

 

Курс валют

2025-05-08
  • USD:12910.15 (+0.00) сум
  • EUR:14660.77 (+0.00) сум
  • RUB:159.78 (+0.00) сум