Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uz:Как открыть вторичный расчетный счет В командировку – по турпутевке Как применить нулевую ставку налога на прибыль и отразить ее в налоговой отчетности Если контрагент не подписывает исправленный счет-фактуру

Давлат хизматлари кўрсатиш - фақат сертификат асосида

26.04.2021

Читать на русском языке

Вазирлар Маҳкамаси томонидан 19.04.2021 йилдаги “Давлат хизматларини кўрсатишда агентлар фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 221-сон қарор қабул қилинди.

 

Ҳужжат Президентнинг "Давлат томонидан тартибга солинадиган соҳаларга хусусий секторни жалб этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2020 йил 7 декабрдаги ПҚ-4913-сон қарорини амалга ошириш ва фуқароларга ва тадбиркорлик субъектларига давлат хизматлари кўрсатиш самарадорлигини янада ошириш мақсадида қабул қилинган.

 

Маълумот учун! ПҚ-4913-сон қарорнинг 6-бандига мувофиқ:

  • тадбиркорлик субъектларига давлат хизматлари марказлари томонидан айрим турдаги давлат хизматлари кўрсатилишида агент сифатида иштирок этишга рухсат берилган;
  • агент хизматларини кўрсатувчи тадбиркорлик субъектларининг ходимлари аккредитациядан ўтган нодавлат таълим муассасалари томонидан 3 йил муддатга бериладиган ҳамда кўрсатилиши мумкин бўлган хизматлар турлари аниқ белгиланган сертификатга эга бўлиши шарт;
  • агент хизматларини кўрсатиш Давлат хизматлари агентлигининг ягона платформаси доирасида амалга оширилади.

 

 

Қуйидагилар тасдиқланди:

  • Давлат хизматларини кўрсатишда тадбиркорлик субъектларига агент сифатида иштирок этиш учун сертификат бериш тартиби тўғрисидаги низом (кейинги ўринларда - Низом);
  • Тадбиркорлик субъектлари томонидан агент сифатида кўрсатилиши тақиқланган давлат хизматлари рўйхати.

 

Низом қуйидагиларни назарда тутади:

  • сертификат олиши учун бажарилиши лозим бўлган талаблар;
  • ўқув курсларини ташкил этиш, малака имтиҳонини ўтказиш ва сертификат бериш тартиби;
  • сертификатни қайта расмийлаштириш, амал қилишини тугатиш ва бекор қилиш тартиби;
  • сертификат берилган агентлар реестрини шакллантириш ва юритиш.

 

Низомга асосан тадбиркорлик субъекти қуйидаги талабларга жавоб бериши лозим:

  • давлат хизматини кўрсатиш учун камида 15 м2 майдонга эга бўлган бино мавжудлиги;
  • давлат хизматини кўрсатувчи ҳар бир ходим компьютер ва бошқа зарур ташкилий техника билан таъминланганлиги;
  • камида 5 киши учун мўлжалланган кутиш ўриндиқлари мавжудлиги;
  • банк ҳисобварағига, назорат-касса техникаси ва (ёки) ҳисоб-китоб терминаллари  эга бўлиши.

 

Давлат хизматларини кўрсатишда тадбиркорлик субъектларига агент сифатида иштирок этиш учун сертификат бериш тасдиқланган схемага мувофиқ амалга оширилади.

 

Тадбиркорлик субъектлари томонидан давлат хизматларининг 13 тури кўрсатилиши тақиқланади. Улар орасида - тадбиркорлик субъектлари фаолиятини тўхтатиш ва тугатиш, фуқаролик ҳолати далолатнома ёзувларини қайд этиш (туғилганлик, никоҳ тузилганлиги, оталикни белгилаш ва ҳ.к.) ва бошқалар.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 19.04.2021 йилдан кучга кирди.

 

Наргиза Воҳидова.