Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzПлательщик НДС реорганизован путем присоединения: как возмещается НДС Что меняет цифровая маркировка в торговле прохладительными напитками (часть 2) Как правильно в чеках онлайн-ККТ отражать наименование товаров и услуг Какие изменения вступают в силу в марте 2024 года Какие изменения вступают в силу в марте 2024 года
.

Давлат хизматлари марказлари уй-жой бузилиши тўғрисида маълумотнома бериш бўйича хизматлар кўрсатишни бошлайди

21.04.2022

Читать на русском языке

Вазирлар Маҳкамасининг 20.04.2022 йилдаги “Қурилиш соҳасига оид ягона маъмурий қурилиш регламентларини тасдиқлаш тўғрисида”ги 200-сон қарори қабул қилинди.

 

Ҳужжат билан қуйидаги давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламентлари тасдиқланди:

  • бино ва иншоотларнинг ташқи кўринишини ўзгартиришни келишиш;
  • бино ва иншоотларнинг ихтисослашишини ўзгартириш, қайта қуриш, реконструкция қилиш ҳамда ўз ҳудудида қўшимча бино ва иншоотларни қуришни лойиҳалаштиришга рухсатнома бериш;
  • архитектура-режалаштириш топшириғини ишлаб чиқиш;
  • лойиҳа-смета ҳужжатларини келишиш;
  • қурилиш-монтаж ишларини бошлаш учун объектни рўйхатдан ўтказиш;
  • қурилиш-монтаж ишлари тугалланган объектдан фойдаланиш учун рухсатнома бериш;
  • кўчмас мулк бузилишга тушган ёки тушмаганлиги тўғрисида маълумотнома бериш.

 

Бузилишга тушган бино ва турар жойларнинг ҳолати тўғрисида маълумотнома олиш учун Давлат хизматлари марказига келиб ёки ЯИДХП орқали мурожаат этиш лозим.

 

Маълумотнома 3 иш куни ичида расмийлаштирилади ва ариза берувчининг электрон манзилига бу ҳақдаги хабарнома билан йўлланади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 20.04.2022 йилдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова.