Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак рассчитать отпускные и компенсацию за неиспользованный отпуск по новому ТК Агрегаторы такси и предприниматели, оказывающие услуги такси, налаживают выдачу чеков Госпрограмма на 2024 год: что получит бизнес Как руководителю контролировать бухгалтера, не обладая тонкостями знаний бухгалтерского учета

Давлат хизматларини жойларга чиққан ҳолда кўрсатиш тартиби белгиланди

06.09.2023

Читать на русском языке

Вазирлар Маҳкамасининг 31.08.2023 йилдаги 435-сон қарори билан Давлат хизматларини жойларга чиққан ҳолда кўрсатишнинг маъмурий регламенти тасдиқланди.

 

Регламентга асосан, давлат хизматлари Адлия вазирлигининг Алоқа маркази («Call-марказ») ёки унинг расмий веб-сайти орқали мурожаат қилиш йўли билан кўрсатилади.

 

«Call-марказ» орқали сўровномалар соат 09:00 дан 18:00 гача қабул қилинади. Шу билан бирга, расмий веб-сайт орқали сутканинг исталган вақтида хизматлар учун ариза берилиши мумкин.

 

Давлат хизматларини кўрсатиш вақти давлат хизматлари марказлари (ваколатли орган)нинг иш вақти доирасида белгиланади.

 

«Call-марказ»нинг масъул ходими сўровномани ариза берувчи номидан тўлдиради ва сўровномадаги маълумотлар тасдиқланганидан сўнг ариза берувчига тўлов инвойсини юборади.

 

Шундан сўнг ходим ариза берувчи билан телефон орқали боғланиб, сўровномада кўрсатилган жойга чиқади ҳамда махсус техник қурилмалар (планшет ёки компьютерга ўрнатилган дактилоскопия, принтер ва бошқалар) ёрдамида давлат хизматларини кўрсатади ёки давлат хизматларидан фойдаланиш учун ариза юборади (сўровномада белгиланган муддатларда).

 

Давлат хизматларини жойига чиққан ҳолда кўрсатиш ёки давлат хизматларидан фойдаланишга ариза юбориш учун Тошкент шаҳрида БҲМнинг 50 фоизи, вилоят марказларида – БҲМнинг 40 фоизи, туман (шаҳар)ларда – БҲМнинг 30 фоизи миқдорида бир марталик тўлов ундирилади.

 

Ўзгалар ёрдамига муҳтож қариялар, соғлиғининг ҳолатига кўра мустақил ҳаракатланиш имконияти чекланган ҳамда I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларга давлат хизматлари кўрсатилганлиги учун тўлов ундирилмайди.

 

Ушбу Регламент:

  • миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини расмийлаштириш;
  • Ўзбекистон фуқароси, Ўзбекистонда доимий яшовчи чет эл фуқароси ва фуқаролиги бўлмаган шахснинг идентификацияловчи ID-картасини ҳамда хорижга чиқиш биометрик паспортини расмийлаштириш;
  • ЖШШИРни бериш бўйича давлат хизматларини кўрсатишга нисбатан татбиқ этилмайди.

 

Давлат хизматларини жойларга чиққан ҳолда кўрсатиш 2023 йил 1 октябрдан бошлаб амалга оширилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 04.09.2023 йилдан кучга кирди.


Лола Абдуазимова